Муҳаммад Бекжон: “Қийноқдан қизларимнинг исмини унутдим”

Муҳаммад Бекжон: “Қийноқдан қизларимнинг исмини унутдим”
16 views
03 March 2017 - 20:14

Ўтган ҳафта Ўзбекистон қамоқхонасидан озод этилган мухолифат фаоли Муҳаммад Бекжон бир неча йил давомида муттасил қийноқларга тутилганини айтган.

Муҳаммад Бекжон 1999 йилда Киевда ҳибсга олинган ва Тошкент портлашларида айбланиб, 12 йилга маҳкум этилганди.

Маҳкама жараёнида у айбларни рад этган ва қийноққа солинганини айтган.

Унинг жазо муддати икки марта узайтирилган.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини мамлакат қамоқхоналаридаги бошқа сиёсий маҳкумларни ҳам озод этишга чақирмоқда.

Рейтер агентлиги мухбири Муҳаммад Бекжон билан Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги уйида суҳбатлашган.

Манба: bbc.com/uzbek