Ўзбекистонда матбуот

Ўзбекистонда матбуот
34 views
08 March 2017 - 5:00

Бунинг нима эканлигини Адолф Ҳитлер замонида яшаган олмонлар яхши билишади. Бунинг нима эканлигини биз совет ҳокимияти даврида яшаган кишилар ҳам унча-мунча биламиз.Тоталитар давлат матбуотининг, – бу давлат қаерда бўлмасин, Осиёдами, Овруподами — кўзга яққол ташланадıган иккита ҳусусияти бор: биринчиси-ёлғончилик, иккинчиси маънавиятсизлик.

Фашистлар Олмониясининг мафкурачиси Йозеф Геббелс “ёлғон қанчалик ақл бовар қилмайдиган бўлса, шунчалик яхши” деган шиорни ўртага ташлади. Бу тоталитар давлат матбуотида ёлғонни машруъ қилди. Владимир Ленин Совет Иттифоқи давлатига асос солар экан, “цель оправдъвает средства”, деган шиорни олға сурди.

Бу-мақсадга эришмоқ учун ҳеч нарсадан қайтма, деган ўгит эди. Бу ўгит тоталитар давлат пропагандасида маънавиятсизликни қонунлаштирди. Бу икки давлат 20 асрнинг модерн тоталитар давлатлари эди. Бу иккаловидан кейин қурилган катта-кичик барча тоталитар давлат ёки давлатчалар ўша икки режимнıнг бой тажрибасига суяниб, иш кўрдилар.

Бугунги Ўзбекистон давлат сифатида собиқ Совет Иттифоқинииг кичик моделидир. Лекин унинг ёлғончилик ва маънавиятсизлик бобида советлар матбуотидан анча ўзиб кетди. Бунга энг ёрқин мисол Ўзбекистон мустақиллиги пропагандасир.

1989-91 йилларда чиққан совет газеталарини архивдан олиб, уларда босилган Ўзбекистан раҳбарларининг нутқларини ўқиб кўринг. Бирорта нутқнинг бирор жумласида “мустақиллик” калимасини учрата олмайсиз. Учратсангиз ҳам киноя, заҳарханда сифатида учратишингиз мумкин. Масалан “баъзилар мустақиллик, мустақиллик, дейди, агар биз Москвадан айрилсак, бизни чет эллар босиб олади-ку”, қобилидаги шармандали хитобларни ўқишингиз мумкин. Ёки мустақиллик тарафдорларини “халқни жарга судраётган телбалар” дея сазойи қилган конференциялар ҳисобатини кўришингиз мумкин.

Бу газеталарда бугунги Ўзбекистон раҳбариятини фош қилувчи материалларнинг энг аёвсизи 1991 йил март Референдуми муносабати билан босилган материалардир.

Ўзбек халқини Совет Иттифоқида қолишга чорлаган ўртоқ Каримов ҳукумати ўз ҳаётининг энг самимий даврини ўша пайтда яшаган эди. Кейин бу самимиятдан воз кечишга тўғри келди. Чунки, совет давлати йиқилишга маҳкум эди. Уни Янаев ҳам, Каримов ҳам қутқариб қололмас эди. Буни сезган ўзбек коммунистлари дарров мустақилликсевар бўлиб қолишди. Дарров, чала-чулпа бўлса ҳам, ўзбекча гапиришга майл кўрсата бошладилар. Кейин “халқни жарга судраётган телба миллатчилар”га қўшилишди. Кейин секин-аста сафнинг олд қаторларига ўтиб олдилар. Кейин миллатчилар қўлидаги мустақиллик байроғини илиб олиб: “Сизлар чарчадингизлар, энди биз ҳам бироз кўтариб юрайлик” дейишди ва қип-қизил комминист бўлган зотлар бир лаҳзада ям-яшил муслимон миллиятчига айландилар.

Лекин мустақиллик эълон қилингандан сўнг “яшиллар” дарров асл ҳолига, қизилга дўндилар. Яна урф-одати, ўз анъаналарига кўра иш юритиб, мустақил давлатни ҳам ўз зеҳнияти асосида қурдилар. Улар қурган давлат Француз Биринчи Жумҳурияти модели бўлаолмасди. Чунки, бу давлатнинг ундай аждоди йўқ эди. Улар қурган давлат фақат советларнинг кичик модели бўла оларди, чунки, аждоди советлар эди.

Мана, етти йилдир-ки, бу ҳақиқатни Ўзбекистон матбуоти халққа терс тарафидан кўрсатмоқда. Бу матбуот 1980 йилларда ва 1990 йиллар бошида Ўзбекистон мустақиллиги ғоясини халқ зеҳнида устивор қилиш учун меҳнат қилган кишиларни “мустақиллик душманлари” деб эълон қилди. Бу матбуот худди ўша йилларда Совет давлатининг бутун имкониятларини ишга солиб, мустақиллик ғоясига қарши курашган коммунист раҳбарларни “мустақиллик қаҳрамонлари” қилиб кўрсатмоқда.

Бу матбуотининг маънавиятсизлигига мисол сифатида унинг шу йил ёзда Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида юз берган мажорада тутган позитсиясини кўрсатиш мумкин. 1992 йилдан бери Ўзбекистонда диндорларга қарши ўтказилаётган қатағондан қочган бир неча юз ўзбек қуролланиб Ўзбекистонга қайтиб киришга уринди. Қирғиз ҳукумати қонли тўқнашувнинг олдини олиш учун дипломатик воситаларини ишга солди. Бунинг натижаси ўлароқ, қуролли гуруҳ орқасига қайтиб кетди. Бундан “тинчликсевар” Ўзбекистон ҳукумати ҳурсанд бўлиши керак эди, Қирғизистон ҳукуматига миннатдорчилик билдириши керак эди.

Аммо бундай бундай бўлмади. Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистонга норозилик билдирди. Ўзбек матбуоти ҳам ўз ҳукуматига жўр бўлиб, қуролли гуруҳ билан мулоқат олиб борган Қирғизистон Парламенти миллат вакили Турсунбой Бакирўғлига лаънатлар ёғдира бошлади.

Лекин мустақиллик эълон қилингандан сўнг “яшиллар” дарров асл ҳолига, қизилга дўндилар. Яна урф-одати, уз анъаналарига кура иш юритиб, мустақил давлатни ҳам уз зехнияти асосида қурдилар. Улар қурган давлат Француз Биринчи Жумҳурияти модели бўлаолмасди. Чунки, бу давлатнинг ундай аждоди йуқ эди. Улар қурган давлат фақат советларнинг кичик модели бола оларди, чунки, аждоди советлар эди.

Мана, етти йилдир-ки, бу ҳақиқатни Ўзбекистон матбуоти халққа терс тарафидан курсатмоқда. Бу матбуот 1980 йилларда ва 1990 йиллар бошида Ўзбекистон мустақиллиги гоясини халқ зеҳнида устивор қилиш учун меҳнат қилган кишиларни “мустақиллик душманлари” деб эълон қилди. Бу матбуот худди ўша йилларда Совет давлатининг бутун имкониятларини ишга солиб, мустақиллик ғоясига қарши курашган коммунист раҳбарларни “мустақиллıк қаҳрамонлари” қилиб кўрсатмоқда.

Чунки бу миллат вакили ўша қуролли гуруҳни йўқ қилиб юборишга халақит берди, қон тўкилишининг олдини олди. Ўзбек ҳукумати ўзи сургун қилган фуқароларини ўлдириб бир мазза қилмоқчи эди, қирғизлар халақит беришди. Бу қонсеварлик руҳи Ўзбекистон матбуотига бир ғалати ғайрат, завқ-шавқ берди. Бу импотент матбуот қон ҳидини сезиб, гўё тирилгандай бўлди. У шу қадар жунбушга келдики, одам ўлдиришни ташвиқ қилишнинг катта гуноҳ эканлигини, ахлоқсизлик эканини унутди. Бу ахлоқсиз пропагандага учраганлар оз бўлса, яқинда “Озодлик” радиосига кўчадан интервю берган бир шаввоз “у газандаларни қириб ташлаш керак эди” дея қаҳрамонона чақириқ қилди. Бу шаввоз ўша “газандалар” ўз юртидан эътиқоди учун қувилган инсонлар эканини билсайди, буни айтмасди.Лекин бутун халқни бу шаввоз каби ҳукуматнинг ёлғонига учган, десак, халқимизга ҳурматсизлик қилган бўлардик.

Иддао қилиб шуни айтиш мумкин-ки, халқнинг тўқсон фоизи тоталитар давлат газеталарини ўқимайди, унинг “миллий” деб аталган, аслида “аксимиллий” бўлган телевидение ва радиоларини кўрмайди, эшитмайди. Чунки, халқ бу газета, бу телевизион ва радиоларнинг нима кўрсатиб, нима айтишини олдиндан билади. Бу ҳар қандай тоталитар давлатда яшаётган жамиятнинг ҳоли руҳиясидир. Одамлар бу давлатнинг газеталаридан нафратланишади. Шу қадар нафратланишади-ки, буни газеталарнинг тиражидан ҳам кўрса бўлади: 27 миллионлик Ўзбекистоннинг энг катта газетаси 10 мингдан ошиқ чиқмайди. Бу ўн мингга ҳам давлат идоралари ва кутубхоналар мажбуран обуна бўладилар.

Давлат телевидение ва радиосининг халқ ичидаги обрўси газеталариникидан баланд эмас. Одамлар телевизорни очаркан, доим ва ҳамиша давлат бошлиғининг нутқ отаётганини кўришади ва “яна ўша сайраяпти”, деб, бошқа олди-қочди каналига ўтказади ойнаи жаҳонни.

Газетачилар, телевизион ва радио мухбирлари фақат ёлғон ва доим ёлғон ёзишга мажбурдирлар. Уларни ҳақиқатни ёзиш жасорати йўқ, демаймиз. Уларда ҳақиқатни ёзиш ҳуқуқи йўқ деймиз. Тоталитар давлатда ҳуқуқсиз жасорат-жиноятдир. Ўзбекистан фуқоралари ўз ҳаётлари ҳақидаги ҳакиқатни дунё билишини билмайдилар. Дунё бу ўтказилаётган зулм, бу қилинаётган адолатсизлик ва топталаётган ҳуқуқлар ҳақида дунё ҳеч нарса билмайди, деб ўйлайдилар. Бу изолятсия ҳисси уларда чуқур тушкунлук, ижтимоий нигилизм ва баъзи ҳолларда бадбинлик яаратмоқда. Албатта, инсофга, иймонга ва умуман яхшиликка ишончизлик тобора кенг ёйилмоқда жамиятимизда.

Жуда оз сондаги кишилар чет эл радиоларини эшитиб ёки интернет саҳифаларини варақлаб, дунёнинг Ўзбекистондаги воқеаларни кузатиб бораётганини билишади. Лекин миш-мишларга қараганда, Ўзбекистон ҳукумати бу байналминал хабар манбаларини ҳам назорат остига олганмиш. Агар шундай бўлса, ўзбек халқи бошига қоп кийдирилган, оғзига латта, қулоғига пахта тиқилган, қўллари боғланган бир раҳинадир. Уни раҳина олган террорист давлатдир. Раҳинани қутқармоқ маданиятли Ғарбнинг муқаддас бурчидир.

(2000)

(73)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (209-213-саҳифалар.)

(давоми бор)