Бу ўқ…

Бу ўқ…
22 views
11 March 2017 - 6:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(46)

Кўргазмали қурол

Бу ўқ; Пушкиннинг кўксига теккан,
Бу ўқдан жаҳонда қимматроқ ўқ йўқ.
Бу ўқ тегмаганда эди-ку аслан,
Гитлерга Сталин урмас эди, дўқ.

Бу олма; Ньютоннинг бошига тушган,
Беруний ул замон туғулмаганди.
Олма нелигини билмас Магеллан,
Ислом ҳам ул вақтда таланмаганди.

Бу от;
Екатеринани шатталаган от,
Битта оёғида – еларди, шамол.
Ветеринар ундан олар чоғда зот,
Жиловин бўшатди, галварс бир ҳаммол.

Мустақиллик; гўё Чўтир инъоми –
Ўзбекнинг бўғзида қотган сас, армон.
Ҳеч нима англатмас Горбачўп номи,
Барини бермади аслида замон –
Чўтирвой Елцинни этганди, Талон.

* * *

(давоми бор)