Вакуумдаги давлатдан вакуум қабрга

Вакуумдаги давлатдан вакуум қабрга
25 views
22 March 2017 - 23:25

Кеча Самарқандга зиёратга бордим.

Ёнимдагилар: “Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қиламиз”, деб туриб олишди. Золимни тириклигида ёмон кўриб келганимни аввалдан биладиган танишларим: “Унинг ҳаққига дуо қилмасанг ҳам, биз билан юр, ҳеч бўлмаса душманингнинг қабрини кўрасан”, дейишди. Уларга эргашиб бордим.

Қабр одамлар келиб кетиши учун ўта ноқулай ва тор жойга қўйилган бўлиб, шу тор майдончага чиқиш ҳам, ундан тушиш ҳам зиёратчиларга қийинчилик туғдирар эди.

Золимнинг қабри ўтган йил телеканалларда кўрсатилган ҳолатдан анча ўзгарган: оқ гуллар ўрнига майса экилган ва қабр устига айвон қурилган.

Бундан ташқари, айвон тагига, қабрнинг устига шаффоф қуббо қурилган бўлиб, қабр ҳудди мини-парникка ўхшаб қолган. Қабр устида ўстирилган яшил майса гўё ҳавосиз ваккумнинг ичида димиқиб қолаётгандек кўринади.

Буни кўриб, Аллоҳнинг ишларига қойил қолдим: ўзининг зулми билан Ўзбекистонни ҳавосиз, диққанафас бир вакуумга айлантириб қўйган мустабид Каримов вакуумли қабрда ётибди. Яъни золим ўзи қурган вакуумдаги давлатдан вакуум қабрга йўл олган!

Мансур

23/03/2017