Донишманднинг китоби…

Донишманднинг китоби…
52 views
23 March 2017 - 8:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР

Донишманднинг китоби

Чиндан ҳам донишманд бўлса, у киши,
Илмига ҳамоҳанг бўлар амали.
Китобининг яшил бўлади таши,
Фикрининг тенг келар тоши таъмали.

Ҳарфларин танисанг, кўзингга чивин,
Чуволчанг шаклида кўринмас ҳеч ҳам.
Дарахтга қамчилар, босмайди хипчин,
Йўлингни ёритар, зиёси кеч ҳам.

Ҳақиқий донишманд битган бўлса, Сўз,
Бу китоб ҳақида сўз айтмоқ қийин.
Ажратмоқлик учун керак бўлар кўз,
Сезги зарур бўлар, инсонга кейин.

Донишманд ўрнида қаллобни кўрган,
Яшил муқовага итдек бўлар қасд.
Пайғамбар туғини ким танимаган,
Хатодан қабрга ташийди иснод.

Донишмандни Худо қарғамайди ҳеч,
У ёзмас шунчаки, машғулот учун.
Шоирнинг бу жойда иддаоси, пуч,
Жой қилар холислик паймонада куч.

* * *

(давоми бор)