МТС Ўзбекистондаги шўъба корхонасини 1 долларга сотди

МТС Ўзбекистондаги шўъба корхонасини 1 долларга сотди
24 views
28 March 2017 - 11:46

Россиянинг МТС телекоммуникация компанияси «қатор сабаблар»га кўра, Ўзбекистон давлат радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение марказига республикадаги шўъба корхонасининг ўзига тегишли 50,01 фоизлик улушини 1 доллар эвазига сотди.

Шу билан оператор 2016 йил август ойида эълон қилинганидек, Universal Mobile Systems (UMS) компанияси таркибидан тўлиқ чиқди. UMS компаниясининг 49,99 фоиз акцияси аввалдан РРТМга тегишли эди.

2012 йил ëзида Ўзбекистондаги фаолияти ҳукумат қарори билан тўхтатилган Россиянинг МТС ширкати икки йиллик маҳкама тортишувлари ва музокаралар натижасида Тошкент билан эришилган келишув асосида 2014 йил декабридан UMS бренди остида қайта иш бошлаган эди.

Операторнинг 2015 йилдаги мижозлари сони 1,29 млн кишига етган. Бу бозордаги учинчи кўрсаткич. 2016 йилда компания зарар кўрди. Бир йилда МТС UMSга 157 миллион рубл миқдорида сармоя ётирган.

ЎХҲ хабарлар бўлими