Одам ўзин билмас…

Одам ўзин билмас…
30 views
31 March 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

   Қилу қол бўлар

Ҳар кишининг икки бўлса аёли,
Кеча-кундуз иши қилу қол бўлар.
Ҳар бирининг бордир юз минг хаёли,
Овқат сўраб, ўртасида дол бўлар.

Бирин суйиб, бирин айласа ночор,
Расво бўлиб, ўзининг айбин очар,
Ақли ҳайрон бўлиб баридан кечар,
Тенг тутмаса ёрин, бекамол бўлар.

Гоҳи булбул каби сайрар тиллари,
Тамошодан ҳузур топар диллари,
Тизза муштлар иккисининг қўллари,
Эрин кўра билса, тилсиз лол бўлар.

Қаҳр айлаб, эр келмаса ёнина,
Сўз айтмаса ҳар бирининг шонина,
Бунақа эр кирмас одам сонина,
Икки хотин, бир эр – уч аёл бўлар.

Махдумқули, кимса билмас ботини,
Уйлансангиз, қараб олинг зотини,
Эгам кўрсатмасин ёмон хотинни,
Одам ўзин билмас, хомхаёл бўлар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди