Туркия байроғи Туркистон пойтахтида ҳилпиради

Туркия байроғи Туркистон пойтахтида ҳилпиради
23 views
31 March 2017 - 9:50

28 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қатар ўйинида туркияликлар ҳам мезбонларга мухлислик қилишди. Ўйин давомида улар Туркия Жумҳурияти байроғи ва “Ўзимиз бир, тилимиз бир” деган шиор ёзилган плакатни кўтариб, Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб туришди.

Бу ҳолат кўпчилик маҳаллий мухлисларнинг ва ҳаттоки телетрансляция режиссёрларининг ҳам эътиборини тортди. Жонли эфирда амалга оширилган трансляция пайти туркияликларнинг Ўзбекистон термаси учун жонбозлик билан мухлислик қилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Турклик душмани Ислом Каримов даврида Туркиянинг байроғи тугул, ҳатто қардош туркларнинг ўзларини кўрсатиш ҳам таъқиқланган эди. Ҳаттоки, 2013 йил 14 август куни Туркия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ташкиллаштирилган ўртоқлик учрашуви ҳам Каримовнинг топшириғига биноан бекор қилинган эди.

ЎХҲ ахборот бўлими