Фуқаронинг кўзда ёшин англамас…

Фуқаронинг кўзда ёшин англамас…
58 views
03 April 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

     Солар қушин англамас

Ёмон касга беклик тегса бир кунда –
Олар овин, тутар қушин англамас,
Сўзлари тутилган ақлсиз беклар,
Фуқаронинг кўзда ёшин англамас.

Фикрли йўл тутмайди қуруқ сўз билан,
Оқил йигит сўз бошламас “биз” билан,
Номард кенгаш этар хотин-қиз билан,
Хотин кенгашини мардлар англамас.

Марддан тилак этсанг, айтар: “Хўп, бўлар!”,
Садақадан етмиш бало даъф бўлар,
Хуноса кенгаши уйда кўп бўлар,
Душман кўрса, этар ишин англамас.

Ҳақ йўлида хайр этса ҳар инсон,
Қиёматда бўлар мушкили осон,
Номард душман кўрса, ғуссадан чандон,
Мард йигитлар, тўртин-бешин англамас.

Махдумқули бек ёнинда тил бошлар,
Қиличи, ғайрати бўлган эл бошлар,
Марднинг ўғли мардон бўлиб йўл бошлар,
Номард ўғли, тенг-тўшини англамас.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди