Санк-Петербургдаги метро бекатида портлаш

Санк-Петербургдаги метро бекатида портлаш
15 views
03 April 2017 - 16:57

Россиянинг Санк-Петербург шаҳри метросининг бекатларидан бирида портлаш рўй берган. Ижтимоий тармоқларга тарқалган суратларда пачоқланган вагон ва ерда ётган одам таналари кўринган. Дастлабки хабарларга кўра, 10 киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган сони ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

Портлаш “Технологический институт”ида бўлган.

Петербург метрополитени матбуот хизмати метро вагонида портлаш бўлганлигини тасдиқлади. Даслабки маълумотларга кўра, “номаълум предмет” портлаган.

Ҳалок бўлган борасида расмий маълумот йўқ. ТАСС агентлиги ўз манбасига таяниб 10 киши нобуд бўлганини ёзмоқда. РИА Новости ҳам ўз манбасига таяниб шунча одам ҳалок бўлганини айтмоқда.

Портлаш натижасида 30 одамнинг жароҳатлангани айтилмоқда. Айрим хабар нашрларига кўра, жароҳатланганларнинг ичида ёш болалар ҳам бор.

Интерфакс агентлиги манбасининг айтишича, портлаган нарса қўлбола портловчи қурилма ва у санчилувчи элементларлар билан тўлдирилган бўлиши мумкин.

Айрим хабарларда “Сенная площадь” бекатида иккинчи портлаш ҳам бўлгани айтилмоқда

Санкт-Петербургдаги барча метро станциялари ёпиб қўйилган.

Шаҳарда ярим миллион атрофида ўзбекистонлик меҳнат қилади. Ўзбекистонлик мигрантларнинг сони кўплиги бўйича Петербург Москвадан сўнг иккинчи ўринда туради.

Сўнгги маротаба Москва шаҳридаги метрода 2010 йили портлаш содир бўлган эди. Ўшанда 45 дақиқалик фарқ билан “Лубянка” ва “Парк культуры” бекатларида портловчи қурилма ишга тушган.

Икки портлаш натижасида 41 одам ҳалок бўлган ва 88 киши жароҳатланганди.

Манба: BBC Uzbek