Бу қушчанинг – қаноти шуур

Бу қушчанинг – қаноти шуур
63 views
11 April 2017 - 8:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР

Кўксингда тош каби қотса, бир андуҳ,
Миянгга чанг солса, пароканда онг.
Сенга ҳеч қачонда кўмак бермас Нуҳ,
Истиқболинг учун Кишти урмас, бонг.

Фикратингнинг ўзи – Нуҳнинг нажоти,
Шижоатинг – йўлда, халоскор кема.
Юрагинг, ҳаётнинг чарчамас оти,
Майдонда ўзингни, ёлғизман, дема.

***

Сайроғига уя қуради,
Кўзёшларин ичар, чанқаса.
Учганида, уйқуга кетар,
Парларидан, гуллар анқиса.

Унга йўлай олмайди ғафлат,
У, тушларда кўрилган бир нур.
Юрак учун вужуд бир сарват,
Бу қушчанинг – қаноти шуур.

* * *

(давоми бор)