Мухолифат фаолларини қамаш билан танилган собиқ прокурор Бўритош Мустафоев ўлди

Мухолифат фаолларини қамаш билан танилган собиқ прокурор Бўритош Мустафоев ўлди
45 views
13 April 2017 - 10:23

2017 йил 12 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари 68 яшар Бўритош Мустафоев юрак касаллиги боис юзага келган комадан чиқа олмай касалхонада оламдан ўтди.

Собиқ Бош прокурор Бўритош Мустафоев ўтган ҳафта Тошкентдаги юрак хасталиклари клиникасида оғир аҳволда келтирилган эди.

Бўритош Мустафоев 1989 йилдан 1998 йилгача Бош прокурор бўлиб ишлаган давр, республикадаги мухолифат фаолларини қамаш, уйларини асоссиз тортиб олиш каби бедодлик даври сифатида тарихда қолди.

Мустафоев 2001 йил 15 июнида Қашқадарёлик мухолифатчи, парламент депутати Шовриқ Рўзимуродов қўлга олишга бош-қош бўлган эди.

Шовриқ Рўзимуродовнинг тергов давомидаги қийноқ оқибатида ўлгани айтиб келинади.

Ўша йили Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳни қамаш ва унга тегишли квартирани тортиб олиш каби қонунсиз холатлар борасидаги ҳужжатларда ҳам Бўритош Мустафоевнинг имзоси бор.

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. 1971 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини тугатиб, меҳнат фаолиятини Самарқанд вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори лавозимидан бошлаган.

Манба: Eltuz.com