Олисларда

Олисларда
63 views
14 April 2017 - 8:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР

Зериктирмас, мени хаёллар,
Орзуларнинг қаноти, улар.
Хаёлларсиз, зиндондир кунлар,
Хаёлларсиз, мен қанотсиз қуш.

Мен зериксам, хаёл сураман,
Қолганидан юзим бураман.
Хаёлларда умр кўраман,
Хаёлларсиз, кечган умр туш.

***

Дарахтларнинг бағридан баҳор
Бармоқ бўлиб, бўртади куртак.
Ташқаридан туғилмас зинҳор,
Умри билан яралган эртак.

Гулларнинг ҳам илдизи, шунда,
Шира йиғар жигардан мева.
Дарахт бир кун бўлади кунда,
Шундай келар, Отадан маъво.

***

Олис-олисларда, бир кулба
Чалинади, кўзларга эриш.
Деворидан кўринар, шуъла,
Кулбада йўқ эрса ҳам тирқиш.

У оламга солади, довруқ,
Бағрида бор сукунат саси.
Бутун замин гирдида, урчиқ,
У иймоннинг ўқидир, асли.

* * *

(давоми бор)