Таназзули Туронистон

Таназзули Туронистон
37 views
15 April 2017 - 12:56

Таназзули Туронистон
Кириш қисми

Абдулла Қодирий Усмон Носир орзуси.
Қачон халқ бўласан кўзи басирлар.
Судрайсан минг йиллик занжирларингни.
Бугун бирлашишни ўрнига сенлар.
Тинмасдан ғажийсан бир-бирларингни.

Бирликни унутган сўқим миллатим.
Қаерга боқмайин парокандасан.
Ҳақиқат, адолат дия ҳайқириб.
Билмасдан ЭРКни сен бўғиб кўйяпсан.

Уйғонгин эй элим забонсиз бўлма.
Соҳибқирон насли ўзлигинга қайт.
Шунча йил яшадинг рўшнолик кўрмай.
Эрк байроғин олиб ўзлигинга қайт.

Ўзлигинга қайтгин ўзингни тани.
Қўлингда оқ байроқ ранги қонталаш.
У асли байроқмас мардлар кафани.
Юксакга кўтариб ЭРК учун кураш.

* * *

Иккинчи қисим
Собиқ тузим даврида, асл ўзлигини тарихини ўрганмоқчи бўлиб, тана дашномларга қолган ЎЗБЕК зиёлилари номидан.

Йўл топа олмадим, тарихга бир йўл.
Хоинлар йўлларни чалкаштирибди.
Бугун ҳам, хоинлар содда маккор гул.
Кўзимга термулиб кулиб турибди.

“Тарихни титкилаб нима қиласан,
Бошинга бошоғриқ шартмикан” дийди.
“Қўшиб ёзувчининг авлодидурсан”
Деган сўзи мени гангитиб қўйди.

Тарихнинг ичига топганимда йўл.
Мен излаган ҳужжат ёниб кетганмиш.
Ўша хоин, ўша содда маккор гул.
Мени исёнкор деб тарқатди миш-миш.

Сибрга ҳайдашди ғояларимни.
Эркпарвар тилимни қўйди занжирлаб.
Ҳаттоки пойлашар сояларимни.
Юрибман ёлғондан тузумни мақтаб.

Мени ёлғончи деб ўйлама иним.
Ёлғончи эмасман, эмасман қўрқоқ.
Сиёсий савалар мени бетиним.
Шунчаки яшагим келади озроқ.

Сафларда юрибди ҳатто уялмай,
Ёлғончи ростгўйлар, ёлғон ботирлар.
Эссиз шаҳид кетди ҲУРЛИКни кўрмай.
Абдулҳамид Чўлпон, Усмон Носирлар.

Ҳали бир мард чиқар ЎЗБЕК элидан.
Ҳеч недан қўрқмасдан сирларни очар.
ҲУРФИКРЛИК сўзин қўймас тилидан.
Шу пайда хоинлар тиркираб қочар.

Айланай бўйингдан ЎЗБЕГИМ марди.
Ҳозирча бешикда оромингни ол.
Ҳозир айтиб қўяй сенга шу шартим.
Мени ҳам сафинга сарбоз қилиб ол.

Рафтор Мансур

facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди