Кечилмаган дарё…

Кечилмаган дарё…
113 views
16 April 2017 - 8:00

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти 

Кечилмаган дарё…         

Кечилмаган дарё бўлса, бу ҳаёт,
Айтилмаган қўшиқ бўлса, куй, баёт,
Туғилмаган дардга қайлардан нажот,
Олтин қадаҳ, майхонадан не фойда?

Ичингда ёнмаса, ишқдан бир олов,
Кўтарарми, шуур, кўкларга ялов,
Соҳир туйғуларга муҳаббат қалов,
Шам бўлмасанг, парвонадан не фойда?

Сололмаса, ҳар кўйларга дилни ишқ,
Бол қилмаса, ёр васфида тилни ишқ,
Дол қилмаса, ҳижрон аро қулни ишқ,
Қуруқ ёнган ғамхонадан не фойда?

Тақдирнинг чироғи ёнмаса, абад,
Кўнгиллар қирғоғи бўлмайди, обод,
Тоғ-тошга тешалар, урмасди Фарҳод,
Ошиққа буд, ўтхонадан не фойда?

Каъба тавобидан олдин, Каъбани,
Тополмасанг, ичингдаги телбани,
Не қиласан кўзга суриб, қиблани,
Тўртта девор, корхонадан не фойда?

Икки олам Мурод, машаққат билан,
Гоҳ анжуман, гоҳи маломат билан,
Мақсуд унар, ишқда ҳақиқат билан,
Ишқ бўлмаса, нурхонадан не фойда?

* * *

(давоми бор)