Жоҳил-мутаасибларнинг дини – икки дунёмизга зарар

Жоҳил-мутаасибларнинг дини – икки дунёмизга зарар
20 views
16 April 2017 - 11:08

(Суратда: Акмал Набиев)

Мени бир нарса кўпдан буён ўйлантиради. Ўзбек зиёли қатлами орасида яширин исломофоблик мавжудлиги.

Яъни, ўзлари мусулмон, баъзилари ибодатгаям эгилган ҳурматли инсонлар. Аммо ич-ичидан “дин тараққиёт душмани” деб тургандек. Исломий ҳукмларни айтилса нафсига қараб муносабат билдиришади, нафси кўтарса маъқул, нафси кўтармаса эскилик сарқити.

Кўп йиллар ўйландим шу жумбоқ устида, жавобини топгандекман. Зиёли қатламнинг диндан безиб қолишига сабаб жоҳил-мутаасиблардир!

Зиёли инсон динда ўзи тушунмаган нарсага жавоб излайди, баъзида динни яхши тушунмагани учун савол қўпол чиқиши мумкин, жоҳил эса бундай пайтда ақли етмаган нарсага аралашмай жим туриш ўрнига зиёлини кофирга чиқариб тошбўрон қилишни бошлайди.

Ўрта асрларда христиан оламида шундай бўлганди, оқибатда дунёвий олимлар динни тараққиёт душмани деб эълон қилишган, кўп асрлик курашлардан кейин динни дунёдан ажратишганди.

Жоҳил-мутаасиблар кўп ўринларда динимизни хунук қилиб кўрсатиб қўйишмоқда, ўзларини мисоли дин фидоийлари қилиб кўрсатишади-да ақли етмаган жойда ўринсиз ҳолда дин ҳимоясига шайланишади. Бир динини тушунмаган ёки ўзларидан ўзгачароқ тушунган инсонни кофирга чиқариб қўйишади.

Дунёвий олимни уламолар билан суҳбатига аралашмай туришса ўзаро тушуниб олишади. Ислом дини илм-фанга душман эмас, тараққиётга тўсиқ эмас. Аммо жоҳил-мутаасибларнинг дини ҳақиқатан ҳам икки дунёмизга зарар.

Акмал Набиев

facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди