Тузумнинг ўқланган тўппончалари…

Тузумнинг ўқланган тўппончалари…
38 views
19 April 2017 - 8:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР

Хаёллар дунёда энг учқур бўлса,
Яна, чўзилмоққа эринса улар.
Чўзилмоқ, хаёлга тегишли бўлса,
Демак, хаёл эмас аслида улар.

Хаёли тўшакка михланган каснинг,
Абадий отмагай ҳар кечган тонгги.
Гулханга киприкда ўт қалаганнинг,
Тўшакка ботмагай, чархланган онгги.

***

Тузумнинг ўқланган тўппончалари,
Занжирга чиранар, бирқанчалари,
Филман деб ўйлайди, жинқарчалари,
Бир куни шу филни, мўрча ўлдирар.

Миллатнинг кўзининг ёғини ейди,
Юртнинг боғларида отдек, кишнайди,
Халқнинг дил қўрини босиб, қишлайди,
Вагон ютганларни, кулча ўлдирар.

* * *

(давоми бор)