Ёлғон эмас…

Ёлғон эмас…
30 views
26 April 2017 - 8:00

Эски дафтардаги машқлардан:
* *
*

Ёдгор Обид ўлган денглар. Ўлгани рост.
Аллақачон у дунёнинг нарёғида.
Ҳайқирирғи қотиб қолган томоғида.
Руҳида йўқ на бир сезги, на эҳтирос…

Ким истаса иғво қилсин. Бермас жавоб.
Гўлайганча тураберар. Кўзлар сўнук.
Ажин босган юзи совуқ. Шундай хунук.
Ўтган аср увадаси. Ҳоли ҳароб.

Нега келди – нега кетди, билмас ўзи.
На кимсанинг кўнглин олди бўлиб бедор.
На ёвига ёвлик қилди…Берди озор…
Пайтавадек чувалашиб қолди сўзи.

Жоҳил душман баланд келди. Келди ғолиб.
Ёвузлигин қилаберди. Тинч қўймади.
Бегуноҳлар қонин ичиб ҳеч тўймади…
Эл ингранар дарди билан ёлғиз қолиб.

Нурсиз умр. Рангсиз умр. Жангсиз умр.
Енгил шамол эсган каби эсди – кетди,
Мақсад шундай бўлса агар – шунга етди…
Балки бу ҳам сизлар учун сабоқ эрур.

Шаҳди сўлган элнинг руҳи сўнган ўғли –
Ёдгор Обид ўлган денглар,
Ёлғон эмас…

Ёдгор Обид

facebook.com