Журналистлар онасига ҳужум қилганларни топиш портал назоратига олинди

Журналистлар онасига ҳужум қилганларни топиш портал назоратига олинди
17 views
27 April 2017 - 18:15

Нотаниш аёлларнинг уйига бостириб келиб жанжал кўтариши ортидан Президент порталига мурожаат этган хоразмлик Шукуржон Мадраҳимова 27 апрел куни Вилоят Ички ишлар бошқармасининг расмий жавобини олди.

Шов-шувли материаллари билан танилган журналист Бобожоновларнинг онаси президент виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатида 18 апрел куни нотаниш аёллар уйига бостириб кириб уни ҳақоратлагани, мобил телефонини тортиб олиб улоқтиришгани ва қочиб кетишганини билдирган. Бу масалада президентдан амалий ёрдам берилишини сўраган эди.

19 апрел куни Мадраҳимованинг яқинлари аёллар ҳужуми ҳақида Ички ишлар органларига мурожаат қилишган, лекин маҳалла оқсоқоли милиционерлар масалани оғзаки йўл билан бости-бости қилишларини айтиб, уни ҳозирча ариза ёзмасликка ундаган.

«Ундан кўра, онангиз кечирим сўрасин ўғилларининг қилмиши учун!» деган гап орасида Урганч туман арбоблар маҳалласи оқсоқоли, халқ орасида «Бакварган қассоб» дея танилган шахс.

Аксарият оммавий ахборот воситалари, журналистларнинг кекса онасига қилинган ҳужум сабабини апрел ойининг бошида «Озодлик» сайтида босилган зўрланган ва хомиладор бўлган 15 яшар хивалик қиз ҳақидаги материал билан изоҳлашмоқда.

Хоразм вилоят ИИБ ўз жавоб хатида жумладан, воқеа жойида ҳозир бўлган профилактика инспектори Қ. Қурбонов «далолатнома асосида расмийлаштиргани» бироқ нотаниш аёллар устидан ёзма ариза берилмаганини писанда қилади.

Шунга қарамай, Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси Мадрахимовага уни «безовта қилган аёлларни қидириб топиш ва тартибга чақириш бўйича туман ички ишлар бўлими рахбарияти томонидан назорат ўрнатилганлигини» маълум қилади.

Манба: Eltuz.com