Бир шеър таҳрири

Бир шеър таҳрири
51 views
27 April 2017 - 20:11

Дўстлар эски суратлар қаторида бу юпқа “китоб”ни ҳам юборишибди. 37 йил аввал босилган бу “кўҳна” “китоб”нинг “ўзига хос тарафи” шу эди.

Тошкентда “Ёш гвардия” деган бир нашриёт бор эди, у ерда босилди бу китоб. Яна”Олтин беланчак” деган “серия”дан чиқди. Ўттиз бир ёшга қадам босган девдай биттасининг “олтин беланчакда” ётишини тасаввур қиладиган даражада кенг эди тасаввуримиз.Тиражи 1000(минг!)та эди!

Баҳоси нақ 5 тийин, саҳифаси эса оз эмас, кўп эмас 30 та эди.

Номи ҳам ақлга сиғмайдиган даражада “теран” “Қудуқдаги ой” эди!

Ундаги “Нишон” деган бир шеърнинг таҳририни тақдим этмакдаман. Таҳрир китоб чиққандан сўнг қилинган. Матн зерикарли бўлса-да, бир метафизик жиҳати бор, уни илғадим, балки сиз ҳам илғарсиз

НИШОН

Бу бахт жуда ўжар, сени топажак
Сенга етишмоққа қилгандир у аҳд!
Сен-ку изтиробни севардинг гарчанд,
Лекин сени севар эди бахт!

Бир кун у келади асло ўксинма,
Ўлдирар дардингни бағрига босиб
Ва бир орден каби баланд кўксига
Бу мағрур бошингни қўяди осиб!…

1977

facebook.com