Бойқушлар

Бойқушлар
42 views
29 April 2017 - 9:00

Ҳозиргина қизиқ воқеа рўй берди. Кун давомида таржима ишлар билан андормон бўлиб кўчага чиқмагандим. Бошим тошдай оғир бўлиб кетгани учун тоза ҳаво ютиш мақсадида уйдан уй кийимимда хатлаб катта кўча – Катта халқа йўли кўчасига чиқишим билан ёнимга оқ рангли Отайул автобуси келиб тўхтаб, ичидан бирин-кетин 3 нафар миршаб тушиб сўроқлай кетди.

Улар одатдагидай ҳужжат сўрашди.

Табиийки, уй атрофида айлангани чиққан чоғимда ёнимга ҳеч қандай ҳужжат олмайман.

Бахс-мунозара бошланди.

Ярим тунда кўчада юришим сабаби суриштирилди. Террористлар, ваҳҳобийлар кўпайиб кетаётгани тилга олинди…

Қўполдан-қўпол саволларига қўпол жавоб олаётганларини тушуниб, органга олиб кетиш фикридан қайтишди.

Муомала маданияти нималигини билмайдиган, асосий эътибори кимлардандир пул ундиришга қаратилган айрим милициялар фаолиятидан дод, айнан шундай каслар Ўзбекистонни шарманда қилаётир дедим, шартта. Улар ҳеч қандай жавоб қайтармай автобусга миниб кетишди.

Автобус 400 метрча юриб, “7-ая маркет” супермаркети олдида тўхтади.

Ичидан 2 нафар миршаб тушиб, супермаркетнинг бурчак қисмига жойлашган “Градус” ароқ-вино дўконига кириб чиқди.

Мен эса ўзимча бу бойқушларнинг араққа пули етмай мени тўхтатган эканда, деб кулиб қўйдим.

Рузибой Азимий

facebook.com