Ислом Холбой
ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
Оддий нарсалар ҳақида
1
Яхшиямки, мушт тугушни
билмайди қушлар,
Билганида,
кифт қисарди,
уларга йўлбарс.
Ўнгдан келавермайди,
ҳалиям,
тушлар,
Алар аксар ниятлардан эса беғараз.
2
Деразанинг ортидаги оппоқ қорлардан
гултувакдаги гулларнинг чеҳраси сўлар.
Чинорлардан тикилган чайир дорлардан,
Сиртмоқларнинг ҳеч кулмаган иқболи кулар.
3
Ит ҳурганда, сергак тортмас йўловчи,
Шоғолларни, ҳуркитолмас,
шерлар наъраси.
Бу замон ҳар касни қилди ўйинчи
Таралиб туради, қўйлар маъраси…
* * *
(давоми бор)