Дўсти вафоли бўлмаса…

Дўсти вафоли бўлмаса…
23 views
09 May 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Моли бўлмаса

Мард йигитнинг оти чиқмас,
Қўлида моли бўлмаса,
Андишали иш битирмас,
Майдонда дали бўлмаса.

Бўлмаса кимнинг зурёди,
Ўлганда тутилмас оти,
Туташмас сийнанинг ўти,
Бошда хаёли бўлмаса.

Олмас қушлар овга чопмас,
Ҳунарсиз ўз сиртин ёпмас,
Маъракада ўрин тутмас,
Ақлу камоли бўлмаса.

Қўнмоқ тоза юртда яхши,
Ғоли гилам тўрда яхши,
Ул йигитлар гўрда яхши,
Боши ғавғоли бўлмаса.

Махдумқули, бўлса бошли,
Уялмас қиличли, ошли,
Юрти хор, душмани кучли,
Дўсти вафоли бўлмаса.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди