Парвонадандур

Парвонадандур
25 views
10 May 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти 

  Парвонадандур

Ноқис ақлимни олган,
Юксак остонадандур.
Тиши дур, лаби ғунча,
Кўзи мастонадандур.

Кўксимни пора қилган,
Ул қизнинг қора холи.
Кўзимга шуъла солган,
Ёқут, дурдонадандур.

Бошга тушиб хаёли,
Куйди юрагим, бағрим.
Юз, кўзлари иболи,
Эли, мардонадандур.

Сўрсам, асли наслини,
Зоти ҳурлиқо, дерлар.
Ислом, куйди, ҳажрида –
Аҳли парвонадандур.

                  Карвон қўнғироғи
                      №21 (146), 23.05.2013.

* * *

(давоми бор)