Сўз эркинлиги

Сўз эркинлиги
20 views
21 May 2017 - 6:00

Ўзбекистонни ҳаробалардан гулистонга олиб чиқамиз – 4.
(“Эрк” партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ билан интервью.)

– Сўз эркинлиги Мутлақ бўлиши мумкинми? Ёки уни бирор чорчўпга солиб, давлат манфаатларини, жамият ахлоқини кўзлаган ҳолда чеклаш керакми? Сиз таъқиқланган мавзулар тарафдоримисиз? Масалан, Туркияда каби Отатуркка ҳақорат ёки армани қатлиомини гапиришнинг манъ қилиниши ёки мусулмон давлатлардаги каби Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахси хақида гапириш таъқиқи кабиларга қандай қарайсиз? Ўзбекистонда шундай таъқиқлар бўлиши керакми? Ёки журналистларга, умуман фуқорларга қўйилажак таъқиқларга қандай муносабатдасиз?

– Сўз эркинлиги бизнинг давлатимиз учун ҳаётий аҳамият ташимоғи керак. Ҳар бир киши истаган ахборотни эркин тарқатиш, эркин гапириш ва тинч митинглар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Айни пайтда, ҳеч ким бировни муайян бир ғояни мажбурлаб айттиришга мажбур қила олмаслиги керак, айтмаса уни бунинг учун айблашга хаққи бўлмаслиги керак. Давлат ҳар бир кишига унинг диний, мафкуравий, фалсафий қарашларини эркин ифода этмак ҳуқуқини бериши керак. Мактабларда динлар тарихи ўқитилиши лозим.

Бизнинг давлатда табу, таъқиқлар бўладими? Бўлади. Масалан, қонуний кўрилган, машруъ (легитим) давлатни куч билан ағдариб ташлашга чақириқлар, давлат ҳудудларининг парчаланишига даъватлар, давлат хавфсизлигига таҳдид, ижтимоий ва миллий низоларга ташвиқ таъқиқланади. Давлат халқнинг ахлоқий меҳробларининг топталиши ва ахлоқсизлик ташвиқотига қарши чиқади ва бу мавзуларда маҳкамаларда тараф бўлади.

Давлат кишиларга, ташкилотларга, гуруҳларга ва юридик шахсларга жамиятнинг диний ва миллий қадриятларини ҳақорат қилишга йўл қўймайди.

Фарғона,
07.02.2011

(149)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (491-492-саҳифалар.)

(давоми бор)