Замона бўйладир – кўзга илмаслар

Замона бўйладир – кўзга илмаслар
26 views
23 May 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Қўлда бори бўлмаса

Замона бўйладир – кўзга илмаслар,
Ҳар йигитнинг қўлда бори бўлмаса.
Юз туманлик сўзинг шоя олмаслар,
Ҳар кишининг эътибори бўлмаса.

Тан бир қафас бўлса, жон бир ваҳшийдир,
Тилга келган сўзлар кўнгил нақшидир,
Ўтли, сувли тамуғ ундан яхшидир,
Ҳар бир юртнинг бир бозори бўлмаса.

Бекзодалар қолди чўпон тахрина,
Тан пўст бериб қотди илон заҳрина,
Бебод бўлиб, дўнар Лутнинг шаҳрина,
Ҳар ўлканинг ҳоким эри бўлмаса.

Дуёнда англардан англамас кўпдир,
Билмас бир балодир, билганлар – жондир,
Ул йигитлар одам тилли ҳайвондир,
Англамаса, ҳам иқрори бўлмаса.

Йигитга йўқсиллик ёмон балодир,
Сўзини тенг-тўшдан айро соладир,
Ёмон қилиқ дўстни душман қиладир,
Қуриб қолсин эл даркори бўлмаса.

Ҳақ ҳар кимга бир яхши ёр бемандир,
Сўзи оҳдир, ичи тўлиқ армондир,
Юз яшаса, беш кун умр сурмандир –
Ҳар кимнинг муносиб ёри бўлмаса.

Махдумқули, Ҳаққа топшир ўзингни,
Ҳар номардга сарғайтирма юзингни,
Истагим бор, тарк этгил бу сўзингни,
Нега керак харидори бўлмаса.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди