Аҳли замонинг…

Аҳли замонинг…
72 views
24 May 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Аҳли замонинг…

Дилбар кўксимни пора қил,
Тири камонинг ичра сен.
Ичимга тўлдирдинг яра,
Аҳли замонинг ичра сен.

Элнинг маломат ўқидан,
Мажруҳ бўлди, кўнгил қуши,
Заҳмларга наштар узан,
Қоши ёмонинг ичра сен.

Мен не этай, ёноғингда,
Қишлаб, баҳорлар ухласа,
Чорла, ўлай, қучоғингда,
Кулба томонинг ичра сен.

Замона аҳлидан, азал,
Ҳиммат кўрган кимса борму?
Кўзимни ўй, бошимни кес,
Қотма, армонинг ичра сен.

* * *

(давоми бор)