Имконим, менинг

Имконим, менинг
57 views
26 May 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Имконим, менинг

Найлай, мансаб курсисини,
Саробдек, пуч орзусини,
Юрагимга йўл бер, йўл бер,
Армон бу, армоним, менинг.

Жаннат боғи ичимдадир,
Дўзах тоғи қошимдадир,
Қайсдек қидирсам, ўзимни,
Дармон бу, дармоним, менинг.

Қидирсам, ўзни топмасам,
Лайлимни қучиб ётмасам,
Нафсиз дунёни на қилай,
Фармон, У, фармоним, менинг.

Мавҳ этди озод хаёл,
Хаёллардан мен бехаёл,
Ёрга таслим бўлмоқ орзу,
Султонлик, султоним, менинг.

Чиқмай қолган куни нафас,
Кенг дунёси тор бир қафас,
Жон чиқмасдан, жон чекмоқлик,
Имкон бу, имконим, менинг.

* * *

(давоми бор)