Бу жой – дунёдаги энг даҳшатли қийноқхоналардан бири эди

Бу жой – дунёдаги энг даҳшатли қийноқхоналардан бири эди
28 views
27 May 2017 - 10:00

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(11)

Ўн учинчи боб

Шаҳар ички ишлар бошқармаси “вақтинчалик ушлаб туриш ҳибсхонаси”га олиб бориш учун еттита маҳбусни йўлчи миршаблар машинага ортдилар. Азизни алоҳида каталакчага тиқиб, устидан қулф солиб қўйдилар. Энди уни бошқа маҳбуслар билан қўшиб олиб юриш хавфли эди. Қораймаган-кўкармаган жойи қолмаган кўкраги нақшли кимсани ҳам икки маҳбус машинага суяб чиқарди. Унинг ҳалига довурбурнидан қон сизиб, озордалигидан юмилиб қолган кўзлари тузук кўрмаса ҳам, уподполковникни сўкишдан тўхтамасди.

Бўлинма панжарасига қулф солаётган қўриқчи:

– Етар, бас! – дея унга зарда қилди.

– Сенинг ҳам онангни фалон қилай, бор тошингни тер, ит! – деди у.

Жавоб қайтаришга журъати етмаган қўриқчи:

– Жинни-пинни эмасми бу? Индамасанг ҳам сўкади-ҳей! – деб панжарага қулф осиб, нарига бориб ўтирди.

Шериги:

– Нима деяпсан? Тушунмадим! – деганди:

– Чанқадим, сувинг йўқми деяпман! – деди қўриқчи унинг қўлидаги бақлашкага кўзи тушиб.

Ҳалитдан буён буни кузатиб ўтирган Баҳром мийиғида кулиб қўйди.

Бошқарманинг темир дарвозаси очилиб, маҳбуслар ортилган машина ҳовли ичкарисига юз қадамлар кириб боргач, мотори ўчди. Қўриқчилар ичкаридан эшикни очиб, маҳбусларни бирин-кетин тушира бошладилар. Машинани ўраб олган кўмакчи кучлар маҳбусларнинг қўлларига кишан урардилар. Ўн қадам нарида, бино остида “вақтинчалик ушлаб туриш”га мўлжалланган ҳибсхона бўлиб, бу жой – дунёдаги энг даҳшатли қийноқхоналардан бири эди.

Ертўлага олиб тушилган маҳбуслар деворга юз буриб, бир сафга тизилдилар.Кузатиб келган қўриқчилар уларни номма-ном ўқиб, ҳибсхона соқчиларига топширабошладилар. Кўз-қоши яра-чақа, кўкраги нақшли маҳбусга навбат етганда, соқчилар бошлиғи уни қабул қила олмаслигини айтди.

– Қайтариб олиб кетинглар! – деди у. – Бошимга ғалва орттиришни истамайман.

– Олиб кетолмаймиз, тушунинг! – деди қўриқчилар бошлиғи. – Олиб кетиш учун ҳужжат тўғирлаш керак.

– Мен ҳам олиб қололмайман, сизлар ҳам тушунинг! – деди соқчилар бошлиғи. – Ҳозир бунга рухсат йўқ. Қизил хоч билан Қизил ярим ой вакиллари ҳибсхонама-ҳибсхона итдай санғиб юрипдилар. Кутилмаганда келиб қолишлари ҳеч гапмас. Уларбизни бадном қилиш учун арзимаган нарсалардан шов-шув кўтарадилар. Эҳтиёт чораларини қўллаш ҳақида оғзаки кўрсатма бор. Мен бошимни сиртмоққа тиқадиган аҳмоқ эмасман. Ялинганнинг фойдаси йўқ, кўндираман деб қуруқ вақт кеткизманглар-да, бу ўлатларингни “Панелний”га олиб бориб ташланглар. Ўша ёқ хавфсизроқ.

Қўриқчилар қанча ялиниб-ёлвормасинлар, уринишлари бекор кетгач, кўкраги нақшли маҳбусни қайтариб олиб кетдилар.

Тинтув бошланди. Баҳромнинг ҳали бир марта ҳам ишлатилмаган тиш пастаси,чўткаси ва совунини тинтув қилаётган соқчи тортиб олди.

– Зарур буюмларни камерага олиб киришим мумкин эмасми? – дея сўраганида:

– Фирибгарларга мумкин эмас, – деди соқчи. – Чиқ бу ердан, ифлос!

Унинг ўз кўкрагидан итаришини кутмаган Баҳром, даҳлизга чиққанда, ўзини зўрға ўнглади.

Ҳаққини талаб қилиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини билгани учун усафдагиларга қўшилиб, қўлларини орқасига қилганча деворга қараб тураверди. Унинг аҳволини кўрган Азиз бошини лиқиллатиб қўйди. Бунинг сабаби бор эди. Буюмларнипачақлаб, бетонга ишқамаса, миршаблар янгиларини тортиб олиши муқарралигини у Баҳромга бошида айтганди. Бу йўллардан аввал ҳам кечган Азиз ҳақ бўлиб чиқди. У кўкраги нақшли маҳбус билан ораларида бўлиб ўтган дилхираликдан кейин анча хомуш тортган, аввалги маҳмадоналигидан асар ҳам қолмаганди.

Соқчилар маҳбусларни ўн беш дақиқада камераларга тарқатиб ташладилар. Баҳром бешинчи камерага тушди. Бу жойни туман ҳибсхонасидаги каталак билан солиштирганда, ҳақиқий камера деса бўларди. Ўликхонага ўхшаш турқи совуқ ва қутсиз жой бўлгани билан, ҳар ҳолда, каталак эмас эди. Ичида икки қаватли иккита шконкаси, ҳожатхонаси ва сувузатгичи бор эди. Қистаганда ва чанқаганда маҳбусларсоқчига ортиқ ялинмасдилар.

Тўрт кишига мўлжалланган камерага етти киши тиқилган эди. Уларнинг орасидаги Афғонистоннинг Толиқонидан бўлган Ардашер билан Баҳромнинг гапигапига қовушиб, бир зумда чиқишиб қолдилар. Ардашер тижоратчи бўлса ҳам,мусофирликни кўрган, дунёдан хабари бор зиёлинамо бир йигит эди. У гиёҳвандлик моддаси билан айбланиб қўлга олинганини айтди. Ардашер ўн кундан буён ўзининоқонуний ушлаб турганларидан норози эди. Ҳолубуки, қўлга олинган шахс айбиетмиш икки соат ичида исботини топмаса, қонунга биноан у қўйиб юборилиши лозимэди. Шаҳар прокурори уни қамоққа олиш учун рухсатномага ҳалигача имзо қўймаган бўлиб, унинг ушлаб турилиши ҳақиқатдан ҳам ажабланарли эди.

Баҳром бунинг сабабини сўраганда:

– Қирқ минг “кўк”идан ташладим. Йўқса ҳозир “Тоштурма”да ётган бўлардим! – деди у пичирлаб.

  Маҳбуслар орасида “Тоштурма” деганда Тошкент шаҳрида жойлашган 64\1 сонли республика бош тергов ҳибсхонаси назарда тутиларди. Қамоқхоналар отаси – Президентлик маҳкамаси бўлса, онаси – Тоштурма ҳисобланарди. Республиканинг бутун қамоқхоналарига маҳбуслар шу нуқтадан тарқатилар, барча маҳбусларнинг тақдири мана шу чизиқда ҳаёт ва ўлим билан кесишарди.

– Ўзи шунақанги олди-сотти, оғуфурушлик савдоси билан шуғулланмаганмисиз, ишқилиб? – дея Баҳром очиқчасига сўраган эди, у:

– Йўқ, ҳеч қачон! – дея жавоб қайтарди. – Афғонистондан чақирган бир меҳмоним бор эди. Сурхондарёда олди-сотти қилинаётганда қўлга олинган икки танишим, героинни меҳмоним Яқубназардан сотиб олганмиз дея хавфсизлик идораларига кўрсатма берипди эмиш.

– Яқубназарнинг сизникида меҳмон бўлиб турганини миршаблар қайдан билишипди? – қизиқсинди Баҳром.

– Яқубназар Сурхондарёнинг усти билан Тошкентга келган-ку! – деди у. – Сурхондарёлик танишларим менинг илтимосим билан уни кузатиб қўйган эдилар.Миршаблар ўшалардан эшитмаса, фол очиб биладиларми?

– Яқубназарни ҳам қамашдими?

– Ҳали ушлай олмадилар. Уни бошқа бир хонадонга ижарага жойлаштирган эдим! – деди Ардашер. – Вақтида хабар топиб, яширин йўллар билан чиқиб кетса,қутулади. Шунда менинг ишим ҳам енгил кўчади. Аҳмоқ бўлиб, уйимга қўнғироқ қилса, уни қўлга туширадилар. Юкимиз тағин оғир бўлади. Кейин юз минг билан ҳамқутулолмаймиз. Прокурор шуни кутиб турипти. Орада у бўлмаганда, аллақачонлар чиқиб кетган бўлардим.

– У сиздан бошқа таниши бўлмаган бегона бир шаҳарда қаерга ҳам борарди? – деди Баҳром. – Албатта, хоҳласа-хоҳламаса сизни қидириб уйингизга қўнғироқ қилади.

– Ҳолидан хабар олиб турадиган юртдошларимиз бор. Мени миршаблар қўлга олган кун сафарга отланаётган эдим. Мени улар сафарга кетган деб ўйлаб юрган бўлсалар ҳам ажабмас.

– Яқубназар қилғиликни қилиб қўйиб, ўзини четга олаётган бўлмасин, тағин! – деди унинг гапларига ақли етмаётган Баҳром.

– Бу иш атайлаб уюштирилган, наҳотки англамаяпсиз? – деди у. – Яқубназар чегарадан қўлида битта дипломат билан ўтиб келган. Чегарада битта-битталабэлакдан ўтказишади. Шундай вазиятда бир кило героинни олиб ўтиб бўладими? Менимча, тижоратчи бўлганим учун ҳам шундай савдолар бошимга тушяпти, шекилли. Ёинки сурхондарёлик тижорий шерикларим маҳаллий ҳукумат ва хавфсизлик ташкилотлари билан тил топиша олмаганлар. Икки ўртадакелишмовчилик келиб чиққан бўлса, хавфсизлик идоралари бу ишларни атай уюштираётган бўлишлари ҳам мумкин. Яна билмадим лекин… Бу ерда миллий хавфсизликдан бир-икки йигитларни едириб-ичириб тураман. Муносабатларимиз ёмонмас. Ўшалар жон куйдириб, мени олиб чиқиш учун тўрт тарафга чопиб юрипдилар. Бир гап бўлар…

– Сўраш балким ўринсиздир, – деди Баҳром ўнғайсизаланиб. – Нима иш биланшуғулланасиз?

Баҳром ҳали ҳам унинг гапларига тушунмаганди. Мавҳум иддаолар масалага очиқ қарашни қийинлаштирарди.

– Бу ерлардан мош, ловия, нўхатдан тортиб ёнғоққача йиғдириб, Покистон бозорларига олиб бориб соттираман! – деди Ардашер.

– Покистонда бу нарсалар яхши кетадими?

– Карачи бозорининг ўзида бир кунда минг тонна нўхат сотилади!

– Қўлга олинган сурхондарёликлар билан сизни юзлаштиришдими? – деб сўради Баҳром мавзудан четлашишни истамай.

– Ҳа!

– Улар нима деяптилар?

– Героинни Яқубназардан олганмиз. Ардашернинг бунга алоқаси йўқ дейишяпти!

– Уйдирма бўлса ҳам, оғунинг эгаси аниқ экан-ку. Сизни нега ушлаб туришипди?

– Айтдим-ку! – деди Ардашер. У Баҳромнинг ҳеч нимани тушунмаётганини кўриб жиғибийрон бўла бошлаганди. – Буларнинг барчаси ўйин. Бошқа томондан, сурхондарёликларнинг ўзга иложлари ҳам йўқ. Калтакланавериб оёқларида зўрға турадиган бўлиб қолганлар. Улар темир эмаслар-ку. Ҳар қандай кимса ҳам бунақанги қийноқлардан кейин, арслон бўлса, қўйдай ювошиб қолади.

Гап замирига Баҳромнинг фаҳми барибир етмади. Унинг назарида, Ардашербарча сирни сиртига чиқазмаётгандек эди. Ниманидир яшираётгани аниқ бўлиб,мавҳум қолаётган тарафда уни манфаати ётарди.

Ардашер билан суҳбатлашаётган дақиқаларда ҳам Баҳромнинг хаёли бугунги воқеаларда эди. Прокурор ёрдамчиси терговчига, “Гумонланувчини Амира Кимё билан юзлаштириб, ишга аниқлик киритинглар” дейиш ўрнига, “Гумондорнинг айбини бўйнига қўйиб олиб келасиз” дегани уни хавотирга солиб қўйганди. Шу боис, “йўқ айбимни нима учун бўйнимга қўйишга уриняптилар” деган безовталик унинг шуурини қуртдек кемира бошлаганди. Чунки прокурор ёрдамчисининг очиқдан-очиқ қамашликка ишора этганини у яхши англаганди. Бироқ  Амира Кимё билан юзлаштирмасдан қандай қилиб унинг айбини бўйнига қўядилар, бу ёғи унга қоронғи эди. Шунинг учун ҳам сурхондарёликларнинг абгор аҳволи ҳақда сўз кетаётганда унинг юраги орқасига тортиб кетди. Ўринбосар билан ўрталарида бўлиб ўтган воқеани эшитган Азизнинг, “Нотўғри қилибсиз, энди сизни синдиришади”, дегани ростга ўхшаяпти, шекилли.

– Сизни ҳам уришдими? – дея Ардашердан сўраганини ўзи ҳам билмай қолди.

– Албатта уришди! – деди у. – Президентни куёви бўлсамки, мени аяшса. Хорижлик бир мусофир бўлсам. Тағин, устига-устак ўзбекман. Улар мени урмасдан,бошқа кимни урадилар? Орқамда пул тўлайдиган одам борлигини айтганимданкейингина калтаклашни тўхтатдилар. Аслида айтган одамимни ўзлари ҳам яхши билардилар. Шундай бўлса ҳам, унинг номини қайта ва қайта тилга олмагунимча тинчимадилар. Ўламан деб қўрққандим. Ҳар тугул, тирик қолдим. Бироқ буйракларим иш топганга ўхшайди. Чуқурроқ нафас олсам, икки биқиним санчиб азоб беряпти.

– Шукр қилинг, биродар! – деди шу пайтгача шконканинг пастки қаватидаиндамай тўнига бурканиб ётган кимса. – Сиздан атайлаб пул ундириш учун бу ишларни уюштирган бўлсалар ажаб эмас. Яна ким билади. Яхшиям тўрт-беш тангапулингиз бор экан, бўлмаса, ўлдириб юборишдан ҳам тоймасдилар. Пул учун тузоқ қўйдиларми, сизни ўлдириб қўймасликка жон-жаҳдлари билан тиришадилар. Бу ҳудудларда таъмагирликнинг авло томонлари ҳам бор. Кўнгилларида таъма уйғонмаса ёмон. Бирор нарсага илинмасалар, одамни итчалик ҳам кўрмайдилар.

  Бу одам ваҳҳобийликда айбланиб қамоққа олинган оддий бир ўқитувчи эди. У қаддини тиклаб ўтиролмаганидан, икки орадаги суҳбатни ёнбошлаганча тинглаётганэди.

– Дамимизни ичимизга ютиб гаплашганда ҳам суҳбатимизни эшитдингизми? – деди ҳайратдан ёқа ушлаган Ардашер.

– Ўттиз уч кундан буён еган калтакларим мени авлиё қилди! – деди у. – Кўзингизга қараб нимани ўйлаётганингизни илғайдиган бўлиб қолдим. Икки қулоғим супурасига, кўкракларим учига ток улаганларини эсласам, бутун вужудимда чумолилар галаси ўрмалаб юргандек бўлади. Кўзларим олди қоронғилашиб,қулоғимга қўшни хонадагиларнинг товушлари ҳам эшитилади.

– Олинг-а, биродар! – деди иккинчи қаватда ётган маҳбус.

159-модда билан айбланиб қамалган диндорларни “биродар”лар дер эдилар.

– Сўзларимга ишонмайсизми?

– Албатта ишонмайман. Учинчи бор қамалишим, қамоқхоналарда сизга ўхшаган минглаб сеҳргарларни кўрдим. Чўпчакларга ишонадиган ёшдан ўтганимга анча йиллар бўлган. Бошқаларнинг қулоғига лағмон ўрашингиз мумкин, мени ҳисобингиздан чиқариб ташланг. Мен сиз ўйлаган анойилардан эмасман.

– Кўзларингизни чирт юмиб, товушингизни чиқармасдан ичингизда бир нималар денг-чи! – деди биродар.

У оғриқнинг зўридан зўрға инқиллаб гапирарди.

– Қўйсангизчи бўлмағур гапларингизни! – деди юқоридаги маҳбус. – Ҳозир айтдим, мен сиз ўйлаган анойилардан эмасман, эшитганларига лаққа тушиб кетаверадиган.

– Менинг айтганимни қилсангиз бирор нарсангизни йўқотиб қўймайсиз-ку. Бу билан мен ҳам бирор нарсага эришмайман! – деди “биродар”. – Шундай ҳолга тушганимдан ўзим ҳам таажжубдаман. Илгарилари ҳеч қачон ўзимда бундайҳолатларни сезмаганман. Ниманидир ичингизда ўйланг, ўзимни бир синаб кўрайин-чи, ҳақиқатдан ҳам шундайми ёки эсим оғиб қолганми? Ўзим учун билиб қўймоқчиман, холос.

– Бўпти! – деди юқорида ётган маҳбус охири кўниб. – Тайёрланинг: бир, икки, уч деганда бошлаймиз. Қани, бир, икки, уч…

Орадан беш сония ўтгач маҳбус пастга бошини осилтириб, биродардан:

– Нимани хаёлимдан ўтказдим? – дея сўради.

– “Ҳаётимда сенга ўхшаган эшакларнинг кўпини кўрганман. Сен ҳам ўша эшакларнинг биттаси бўлсанг керак”, деб айтдингиз! – деди “биродар” инқиллаган хаста овозда.

– Бўлиши мумкин эмас! – деди юқоридан пастга тўп этиб тушган маҳбус. – Мени алдай олмайсиз, чўпчакка ишонадиган ёшдан ўтганман. Инқиллаб, ўзингизниўликликка солганингиз билан ҳеч нарса ўзгармайди.

Бешта маҳбус масаланинг ечимини кутиб, башоратгўй маҳбусга сўзсизтикилардилар. Юқоридан тушган маҳбуснинг эътирозидан кейин уни кўпчиликфирибгар экан деб ўйлай бошлади.

– Нима, мен ёлғон гапирдимми? – сўради у. – Ёлғон айтаётган бўлсам, ёлғон айтяпсан деб айтинг, кирди-чиқди бўлганимга ўзим ҳам иқрор бўлай. Топган бўлсам, тўғри топтинг денг, учига чиққан жиннилигим ўзимга аён бўлсин. Ҳар икки ҳолатни ҳам рисоладагидек деб бўлмайди. Мен оддий одам бўлиб қолишни хоҳлайман…Вазирлик ертўласида ўттиз уч кун бир одам зўрға сиғадиган каталакчада ўтирдим.Соқчи каталакчага тиқиб,  эшикни ёпса, эшик тиззаларингни сиқиб, тарашадек қотасан қоласан. Ярим соат ўтмасдан тош ҳайкалга айланиб, бармоқларингниғимирлатишга мадоринг етмайди. Эшик қайтиб очилганда эса унинг тагига тўнкадай ағдарилиб тушасан. Увишган танангга жон кириши учун бир соатдан кўп муддат зарур бўлади. Қон айланиши билан пайдо бўладиган оғриқ, ажалинг етиб, жонинг чиққанида ҳам бунчалар азобли бўлмаса керак. Ўтган кунлар ичида бирор киши билан мулоқот қилишга имконим бўлмади. Ўзимни синашга шароит туғилганда, дўқ-пўписа ортиқча энди…

– Ҳақиқатан ҳам сиз айтган нарсаларни хаёлимдан ўтказдим! – деди юқоридан тушган маҳбус. – Аммо бундай бўлиши мумкин эмас. Қандайдир фирибгарлик ишлатяпсиз, шунга жоним чиқяпти.

– Нима учун жонингиз чиқади? – деди “биродар” унга. – Ичингизга кириб чиқмаган бўлсам, сиз билан илгари бирор марта учрашмаган бўлсак. Бу масаладақандай қилиб фирибгарлик ишлатиш мумкин? Сиз мени ноўрин айбласангиз, мени жаҳлим чиқмайди-ю, мен сизни фикрингизни уқсам, сизни ғайирлигингиз тутадими? Қизиқ одам экансиз-ку!

“Биродар” гапираётганда мадори қочиб, сўзлари узилиб-узилиб қоларди.

Ардашер юқоридан тушган маҳбусни қўли билан бир четга суриб:

– Ўтиринг, бунчалар бесабр бўлманг, дўстим! – деди. – Соқовнинг сўнгини тингла,деган ота-боболардан қолган гап бор. Гапирсин, эшитайлик. Бу ерда ростданам ҳеч кимнинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Вақтимизни тинч ва осойишта ўтказсак, бас.Орқамиздан ёв қувлаб келаётган бўлса, шошилсак. Келадиган жойимизга етибкелдик, энди бундан баттари бўлмайди.

Ардашернинг сўзларини тинглаган маҳбус индамай “биродар”нинг оёғи учига чўкди. Воқеа ечимини кутаётган  бошқа маҳбусларнинг ҳам бутун диққат-эътибори “биродар”да эди.

Давоми бор