Не қилдим, ичимда асраб оловни

Не қилдим, ичимда асраб оловни
56 views
30 May 2017 - 7:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Қадаҳ

Муҳаббат майига тўлди бу жисмим,
Юрагим жом бўлди висолга тўла.
Узоқлардан мени куйдирган гулим,
Қадаҳни сипқоргил, келиб бир йўла.

Ортиқча юклардан бўшанай мен ҳам,
Не қилдим, ичимда асраб оловни.
Мастлик азобини тортиб кўр сен ҳам,
Висол билан овла, ҳижрон довини.

Қўлларингда бўлсам, лимо-лим қадаҳ,
Пешонамга тегса, лабларинг – лола.
Ичимда товланар, нолишим фараҳ,
Борлиғим тўкилар – кетсам, хаёла.

Муҳаббат майидан тўлган бу жисмим,
Булоқдек қайнайди, сен деб интизор.
“Қадаҳ” бўлди бугун фироқдан исмим,
Кўзларим ёш тўкар, йўлларингда зор.

Сипқор-да, майли ур, қадаҳни тошга,
Бўшаган идишнинг сингани яхши.
Не келса, кўрарман, бу қора бошга,
Тарк этмаса бўлди, севги қуёши.

* * *

(давоми бор)