Дунёдаги энг хайрли, энг яхши шаҳар – Мадина!

Дунёдаги энг хайрли, энг яхши шаҳар – Мадина!
26 views
31 May 2017 - 8:00

Дунёдаги энг хайрли, энг яхши шаҳар – Мадина! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган, қучоғига олган шаҳар! Бир вақтлар ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг овозлари ила уйғонган шаҳар!

Юзлаб, минглаб саҳобаларнинг қадами теккан шаҳар! Бугун бу шаҳарда ҳамма нарса ўзгарган, янгиланган.

Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва саҳобаларни эслатиб турадиган бир маскан бор: Бақиъ ул-ғарқод қабристони!

Қаранг, бу жойда кимлар ётибди:

1. Иброҳим ибн Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
2. Фотима бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
3. Зайнаб бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
4. Руқайя бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
5. Умму Кулсум бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
6. Оиша бинти Абу Бакр
7. Ҳафса бинти Умар
8. Ҳинд бинти Абу Суфён
9. Умму Ҳабиба Ҳинд бинти Абу Умайя,
10. Умму Салама
11. Зайнаб бинти Жаҳш
12. Зайнаб бинти Хузайма
13. Софийя бинти Ҳуййи
14. Жувайрия бинти Ҳорис
15. Софийя Умму Зубайр бинти Абдулмутталиб
16. Райҳана бинти Шамун (р.а.)
17. Мориятул Қибтийя (р.а.)
18. Ҳалима ас-Саъдийя (р.а.)
19. Умму Руммон (Оиша онамизнинг оналари)
20. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
21. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу
22. Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу
23. Усмон ибн Мазъун ал-Қураший розияллоҳу анҳу
24. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
25. Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳу
26. Убай ибн Кааъб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
27. Абу Ҳурайра ад-Давсий розияллоҳу анҳу
28. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу
29. Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу
30. Умму Сулайм бинти Малҳан (Анас розияллоҳу анҳунинг оналари)

Алишер Назар

facebook.com