Тилимиз тарғибига эътибор беришмаган кўринади…

Тилимиз тарғибига эътибор беришмаган кўринади…
57 views
02 June 2017 - 8:00

Қадим тарихий ҳужжатларни ўрганиб, қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин…

Инглизлар, Французлар, Испанлар, Руслар ва бошқа баъзи кучли давлатлар ўзлари истило қилган ерларда, колонияларида ўз тилларини ва динларини тарқатишга ҳаракат қилганлар.

Бизнинг аждодларимиз ҳам, аслида, озмунча империялар тузишмаган, колонияларга эгалик қилишган экан… Фақат ўз тилимиз тарғибига эътибор беришмаган кўринади!

Ҳатто, кўп ҳолларда, ўзлари ўша босиб олинган ерлар аҳолиси тилларини ўрганишни афзал кўришган.

Ҳатто Бобур Мирзо ҳам, Ҳиндистонни олганидан кейин, ўзбек тили ёки бошқа туркий тиллардан бирини эмас, форс тилини давлат тили сифатида ишлатишни буюрган экан…

Сабабини, “шу тил бу ерда кенгроқ ишлатилар экан…Осонроқ бўлиши назарда тутилди…” деб кўрсатилган жумлани ҳам учратдим…

Мен ҳам бунинг сабаби ҳақида ўйлаб қолдим…

Бағри кенгликми?

Ёки эътиборсизликданми?

Туркий тилларнинг бунга эҳтиёжи йўқлигиданми?

Ёдгор Обид

facebook.com