Мустабидлар эрк истаб инграган чақалоққа ҳам тиғ тортишдан уялмасди

Мустабидлар эрк истаб инграган чақалоққа ҳам тиғ тортишдан уялмасди
41 views
02 June 2017 - 11:32

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(14)

Титраб-титраб, тобора пасайиб кетаётган Абдулланинг товуши, мунгли ҳикояси шу жойга етганида ўчиб қолди. Уни маҳбуслар бошларини хам қилиб тинглаётганэдилар. Ёрқин бўёқларда акс этган бу каби ҳасратлар аслида ҳеч бир кимса учун янгилик эмасди. Тўрт асрдан буён ўзбекнинг томирларида қон ўрнига тенгсизлик,зўравонлик ва таҳқирлашлардан йиғилган йиринг айланаётипди. Буни бутун дунё билади. Эзгулик истовчи қалблар ўзбекни бу балчиқдан тортиб олишни қанчалар истамасин, унинг ўзи қўл чўзмагач, уларнинг кузатувчи мақомида туришдан бошқачоралари йўқ эди. Нурсизликдан захлаб кетган жонлар эса узатилган қўлларга қўл беришдан ҳайиқардилар.

Нажот учун чўзилган қўллар уларни зулм ботқоғидан бир ҳамлада чиқариб ололмаса, юз минглаган инсонлар авлод-аждодлари билан тузумғазабига учраб қирилиб кетардилар. Шу туфайли улар таваккалчиликка берилмасликни одат қилган эдилар. Қад ростлашга кичик бир уриниш ҳам хурофот ботқоғига ботган тузум илдизига пўлат болта билан уришдан кўра даҳшатлироқ эди.Мустабидлар эрк истаб инграган чақалоққа ҳам тиғ тортишдан уялмасди. Ўзбек учунтаваккалчиликдан кўра ботқоқ ичида жон асраш маъқул кўринарди…

Абдулланинг ҳикоясини тинглаган Баҳромни аввалида ваҳима босди. Уникимнидир илинтириш учун маҳбуслар орасига ташланган хуфия деб ўйлади. Ҳатто, у бу кимса ичимдагиларни уқаётган бўлса, энди нима қилдим деб, қаттиқ қўрқувдан бир неча марта титраб ҳам кетди. Оёқларининг учигача муздек қон югуриб, кимса билмас пешонасидан қора тер ҳам уриб чиқди. Ғолиб Тилов номини эшитгач, унингсамимийлигига ишона бошлади. Ғолиб Тиловни “Бирлик” халқ ҳаракатига унинг ўзи қабул қилган эди.

У киши ҳақиқатан ўзбек зиёлиларининг типик вакили, жасур ҳуқуқ ҳимоячиси эди. Шунда ҳам у Абдулланинг гапини кесмади. Бошқаларга ўхшаб ҳар хил саволлар беришдан ўзини тийди. У ҳибсга олинганида олдига қўйган биринчи мақсади ҳушёрлик эди. Шуни ёдда тутиб, тилига иложи борича эрк бермасликка тиришаётганди. Эплай олса, бу пухталик ҳар қандай вазиятда яхши-ёмон нарсаларниунинг фойдасига ҳал этарди. Эплай олмаса, бошига йўқ балоларни ёғдирарди.

– Бир қултум сув, йигитлар! – деди Абдулла бир замон. – Томоғим қуриб кетяпти.

У икки ҳўплам сувни ютина-ютина ўн беш дақиқада базўр ичди. Қийноқлардан рамақижон бўлган тани қуёш тафтидан эриб кетаётган музга ўхшар, у ёнидан бу ёнига қўзғалиш учун беадад машаққат чекарди. Оёғи учида ҳалигача мум тишлаб ўтирган иккинчи қаватдан тушган маҳбус унинг ёнбошига ағдарилмоқчи бўлиб қийналаётганини кўриб:

– Абдулла ака, елкамдан ушланг! – деди.

Абдулла унинг елкасига қўлини ташлади. Баҳром ғира-ширада қийноқлардантўкилган тирноқларни кўриб тискиниб кетди. Унинг битта ҳам бармоғида соғломтирноқ қолмаган, бармоқларининг учи чопиб олинган тут қаламчаларидай қорайиб ётарди.

Баҳромнинг вужудини қўрқинч аралаш нафрат қоплаганда кўзлари олдидаги туман орасидан қидирув бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Оташқул деган ҳамшаҳарининг совуқ башараси гавдаланди.

Тижорат билан жиддий шуғулланмоқчи бўлган ҳар қандай кимса, умрим қисқа бўлмасин деса, президентлик маҳкамаси ёхуд хавфсизликка ўхшаган бирор ташкилотдан ҳомий орттириши зарур бўларди. Бу ҳомий ўз мижозини назорат ташкилотлари, хусусан қонун посбонлари дея аталмиш хавфсизлик идораларитажовузларидан иҳоталаб туриши лозим эди. Лақаби “шайтон” бўлган Оташқулбошида тезкор гуруҳ таркибида фаолият кўрсатарди.

Баҳромнинг Султонмурод деган яна бир тижоратчи таниши уни майда-чуйда ишларни битириш учун арзимаган чойчақага югурдак қилиб ёллаганди. Оташқул шайтон жингалак сочли, қотмадан келган, бўйи нисбатан узунроқ бўлса-да, қомати ингичка, оч-қизғиш кўзлари шоғолникидек ёниб турадиган, башараси қоп-қора бир йигит эди. Ўзининг фахр-ифтихорга тўлиб мақтанишича,  унинг қонида араб лўлиларининг қони бор эди.

У яшайдиган қишлоқ аҳолисини бебошлиги ва шаллақилиги боис, қайси бир замонлар Арабистондан бу жойларга бадарға қилган эдилар. Ачавотнинг лўлилари уни ўзиники ҳисоблаб, ундан сир-асрорини яширмасди. Туққанига вафоси йўқ Оташқул шайтон эса, уларни ҳам зимдан ҳар хил йўллар билан човлагани човлаган эди. У ҳар икки қўлининг бармоқларига учтадан олтита узук солгани етмаганидек, чап қулоғига зумрат кўзли исирға ҳам тақиб юрарди. Оғзидаги ўттиз икки тишига ҳам олтин қоплатганди.

Ҳамиша қизаринқираб турадиган ўйноқи кўзлари ва ўтакетган ёлғончилигига нисбат бериб уни “шайтон” дейишарди. Шамол сингари ўзгарувчанфеъли айниган чоқда у белидан бўлган ўз отасига ҳам бир ҳунар кўрсатмаса, ўша тунда ухлай олмасдан, тўшагида ағанаб чиқарди. Оғзига ароқ текканда, қанча сири бўлмасин, айтиб, ичини бўшатишга одатланганди.

Давоми бор