Тўхтовсиз азоблардан кейин камера менга ҳақиқий жаннат бўлиб туюлди

Тўхтовсиз азоблардан кейин камера менга ҳақиқий жаннат бўлиб туюлди
120 views
05 June 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(15)

1993 – 94 йилларда мусулмонларга зимдан қирғинборот бошланди. “Тозалаш” деб номланган бу ҳаракат президент бошчилигидаги жиноятчи тўданинг исломга қарши биринчи юриши эди. Иш 1993 йилгача талабалар норозилик намойишларини бостириб келган бошқарма базасида ташкил этилди. Бостириш ва Йўқотишда у ердатўплаган бой амалий тажриба айни чоқда ҳукуматга қўл келганди. Мазкур туман ҳудудида жойлашган Талабалар шаҳарчаси бутун республикадаги энг қайноқ нуқта ҳисобланарди.

Кутулмаганда портлашга мойил бу нуқта раҳбарлар юрагига ваҳшат солиб турарди. Бошқарма бошлиғи, полковник Ихтиёр Содиқов қўли билан “Эрк” ва “Бирлик” қанотида шаклланган “Эркин ёшлар уюшмаси” – Озодлик ҳаракатини барбод қилишга мувафақ бўлган ҳукумат тишини диндорларга қарши қайраркан, бу тадбир ҳам синов майдони ҳисобланган ушбу тумандан бошланди. Оташқул шайтонўша пайтлардаги ноинсоний қийноқлар кўлами тўғрисида гапирганда, Султонмурод,алжираяпти деб унга ишонмаган. Чунки у маст ҳолда машина бошқариши оқибатида икки марта қўрқинчли автоҳалокатга учраганди.

Унинг хаёли кирди-чиқди бўлиб, ақли-ҳуши жойидамасди. Султонмуроддан даҳшатли воқеаларни эшитган Баҳром ҳам, ҳар қандай ҳукумат ҳам ўз фуқароларини эътиқодлари учун чексиз қийноқларга гирифтор этиши мумкин эмас, деб ўйларди.Айниқса, Баҳром Султонмуроднинг 1998 йилдан кейинги ҳикояларини эсларкан,Оташқул шайтонинг гаплари ростлигига шу топда ишонч ҳосил қилиб ўтирарди. Уқийноқлар борлигини билса ҳам, бу даражада пасткашликлар содир этилишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Айниқса, Абдулла бироз ўзини ўнглаб, ҳикоясини узилган жойидан давом эттирганда, жирканч воқеаларни ўз қулоқлари билан эшитиб у ўтирган ўрнида мурдадек қотиб қолди…

– Мени қўлга олган кундан “ваҳҳобий шерикларим” кимлар эканлигини ёзиб беришимни талаб қилдилар. Оддий намозхон эканлигимни билсалар-да,“шерикларингни яширяпсан” деб қийноққа солдилар. Кўкракларим учига, қулоқларим супрасига ток улаб берган азобларини отга қўлласалар, от тил тортмай ўларди. Ваҳҳобий ёки ҳизбут таҳрирчи бўлмасам, умрим бино бўлиб унақанги кимсаларникўрмаган бўлсам, кимни ёзиб беришим мумкин? Охири икки қўлимни юқорига тортиб боғлаб, моякларимга сувга тўлдирилган бақлашка осиб қўйдилар. Бунинг азоби дўзах азобидан ҳам ўтиб тушди. Гўё буйракларим оқиб тушаётгандай, ичимда чидаб бўлмас оғриқ пайдо бўлди.

Икки дақиқалик муддат асрларга тенг бўлиб кетди. Ҳушимдан кетиб қолипман. Кўзимни очсам, соқчи юзимга сув сепаётган экан. Барибир ҳеч кимнинг исми-шарифини айта олмадим. Йўқ нарсани айтиш қийин экан. Мен “унақа кимсаларни танимайман”, десам, “танимасанг, туғасан” дейишади. ҒолибТиловнинг “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақил ташкилотига аъзоман”, десам, сўзимни эшитишни ҳам истамадилар. Ахири бўлмагач, девордаги қувурга боғлаб,бошимга сув томчилатиб қўйдилар.  Қимирлашнинг мутлақо иложи йўқ. Томчилаётган сув бошнинг битта нуқтасига тушади. Сувдай нафис нарса ҳам битта жойга келиб тегаверса, тошдан қаттиқ бўларкан. Ҳар томчилаганда аллаким бошингга чўкич туширгандай бўлади. Туғилганингга пушаймонлар ейсан. Совуқдан томирларинг тортишиб, акашак бўлиб қолганингда, ақл-ҳушингдан айрилганингни сезмай қоласан. Идрок этишдан, фикрлашдан мосуво бўласан. Тағин ҳушингга келганингда, “шерикларинг ким”, деб сўрайдилар. “Шеригим йўқ”, дея жавоб қайтарасан. Бўлмаса,“туғасан” дейишади.

Тегирмоннинг тошига ўхшаб, гап битта жойда айланаверади, айланаверади… Азобларнинг ниҳояси йўқдай туюлади. Кўзларингда ёшларингқурийди. Оҳу зорингни совуқ деворлардан бошқа ҳеч ким тингламайди. Дунёда ҳеч қачон рўшнолик кўрмаган бўлсам керак деган хаёлга борасан. Беғубор онларинг,бахтиёр ўтган кунларинг сароб бўлиб туюлади. Елкаларинг тўрт бурчига тегиб турадиган зах каталакчаларда – ёлғизликнинг шафқатсиз бўшлиқлари ичра ўзингни фиръавнларнинг жирканч тобутида қотиб қолган мурдадай ҳис этасан…

Шундай кунларнинг бирида мени совуқ каталакчадан камерага олиб чиқиб ташладилар. У жойда иккита маҳбус бор эди. Улар мени яхши кутиб олиб, тансиқ таомлар билан сийладилар. Тўхтовсиз азоблардан кейин камера менга ҳақиқий жаннат бўлиб туюлди. Ҳалиги икки киши шундай ширин муомала қилардики, кўзларимга нақ фаришта бўлиб кўринардилар. Уч кун ўтиб ҳам мени сўроққа чақиришмади. Қийинчиликлар ортда қолди деб ўйладим.

Бироқ икки кимсага бошдан кечирганларимни ипидан-игнасигача ҳикоя қилиб берсам ҳам, қайта-қайтасуриштираверарди. Орадан беш кун ўтиб, уларнинг мушакдорроғи тиббий бўлимга ариза ёзиб чиқиб келди-да, вазият тескарисига қараб ўзгарди. Улар дабдурустданқўлимга қоғоз тутқазиб, мени росмана тергов қилишни бошладилар. Саволларга жавоб беришдан бош тортгандим, шунақа тепкилашдики, кўкармаган-йиртилмаган жойим қолмади. Умр карвоним манзилига етиб келди, деб ўйладим. Калтакдан одам ўлмаса, ўлмас экан, бир кун ўтиб, ҳушимга келдим.

Улар яна олдимга оқ қоғоз қўйиб, миршаблар сингари, “Шерикларингнинг исми-шарифларини ёз”, дедилар. ҒолибТиловни ва уч-тўртта ҳуқуқ фаоллари номларини ёзиб бердим. Ёзганларимни ўқиб кўриб, қоғозни йиртиб ташладилар. Озғиндан келган маҳбус олдимга бир варақ оққоғоз қўйиб, “Майли, шерикларинг исми-шарифларини мен айтиб тураман, сен ёзгин”, деди. У Ғолиб Тиловнинг инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотига менинг ташаббусим билан аъзо бўлган тўртта ҳамкасбимнинг номларини айтди. Мен, худдиу айтгандай, уларнинг номларини, туғилган йилларини тўлиқ қилиб ёздим.

Тўрт танишим орасида мен танимайдиган иккита одамнинг ҳам номи бор эди. “Уларни танимайман”, десам, “Ёзавер”, дейишди. Қараб турсам, номлари қоғозга тушган одамлар менинг ваҳҳобийчи шерикларим бўлиб чиқяпти. Уларнинг айтганларига,“хўп” деб туриб, тўртта ҳамкасбимни ҳуқуқ ҳимоячиси, номлари келтирилган икки кимсани эса мутлақо танимайман, деб тўғрисини ёздим. Икки маҳбус ёзганларимни ўқигач, биттаси эшикни уриб, даҳлизга чиқиб кетди. Ярим соат ўтиб, соқчи эшикни очиб, уни ичкарига киритаркан, у менга:

– Кийимларингни еч! – деди. Мен:

– Нима учун ечаман? – дедим ажабланиб.

– Орқангга итарамиз! – деди мушакдор маҳбус.

– Гуноҳим нима? – деб сўрадим.

– Ваҳҳобий шерикларингни ёзиб берсанг, қутуласан! – деди улар.

– Менинг ваҳҳобий шерикларим йўқ, нимани ёзаман? – дедим мен.

– Мен айтиб тураман! – деди озғин маҳбус.

– Ўлсам ҳам бировга туҳмат қилмайман! – дедим мен.

Шу пайт мушакдор маҳбуснинг муштидан шконкага бориб урилиб, ерга ағанадим. Бурнимдан қип-қизил қон отилди. Улар мени қип-яланғоч ечинтириб, сўнгра шконкага боғладилар.

– Энди ёзиб берасанми? – деди озғин маҳбус.

– Ҳеч қачон ёлғон нарсани ёзмайман, Тангридан қўрқаман! – дедим. – Менинг оғиз-бурнимдан оққан қондан пол қизариб ётарди.

– Сен Тангридан қўрқма, бизлардан қўрқ! – деди озғин маҳбус. – Тангри йўқ нарса. Йўқнинг қўлидан нима иш келади? Биз бормиз, айтганимизни қилмасанг, кетингни йиртамиз!

– Сизларни Тангрига топширдим, жазойингизни ўзи берсин! – дедим мен.

– Қани кўрайликчи, Тангринг бизни нима қила оларкан! – деб мушакдор маҳбус орқамга ёпишди. – Хуллас, ўша кун икки махлуқ мени зўрлади!..

Шу гапни айтаркан, Абдулла ҳўнграб йиғлаб юборди.

 Унга далда беришга ҳеч кимнинг юраги бетламади. Зулм ва қўрқув олдидаожизликларини ҳис этган маҳбуслар топталган иффат ва номус, адолат ва ҳақсизлик ҳаққи, лол ва гунг эдилар. Кўр ва кар эдилар…

– Нима гап? – деди Абдулланинг йиғисини эшитган соқчи туйнукни очиб.

– Ҳеч гап йўқ, командир, тинчлик! – деди Ардашер. – Абдулла ака ёмон туш кўрди шекилли, алаҳсиради.

Соқчи туйникни ёпиб, эшик олдидан узоқлашди.

– Шунда ҳам бировга туҳмат қилмадим! – деди Абдулла томоғи шамоллаган боланинг хирилдоғига ўхшаш товушда. – Менга бунақа тирикликдан ўлим афзал эди. Ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим, лекин Тангри ғазабидан қўрқдим. Миршаблар бирор натижага эриша олмагач, тағин бир кишилик каталакчага тиқиб қўйдилар. Икки кун оч-наҳор, карахт бўлиб ётдим. Захдан томирларим тортишадиган бўлди. Икки кундансўнгра яна терговга олиб чиқишди. Ҳибсхонада хотиним билан қизим ўтирарди. Кўзларимга ишонмасдан, қовоқларимни чимчилаб кўрдим.

Олдимга бир парча оқ қоғоз қўйган терговчи:

– Ваҳҳобий шерикларингни ёз! – деди.

Бир чеккада ҳалиги икки маҳбус ҳам менга истеҳзо билан термулардилар.

Мен хотинимга:

– Илтимос, менга туҳмат қилганингни буларга айт. Ёлғиз қизимиз ҳурмати, шу жойлардан соғ-омон қутулиб чиқсам, ҳаммасини унутаман. Тағин бирга яшаймиз. Ҳар қандай истагингга монелик кўрсатмайман! – дедим.

– Сен ваҳҳобийсан, мен сўзимдан қайтмайман, ёлғон гапирмайман, сенга ўхшаб,ватанимга, миллатимга хиёнат қилмайман! – деди у.

Хотинимнинг муносабатидан далда олган терговчи:

– Шерикларингни ёз, уларнинг исми-шарифларини яхши биласан! – деди.

У икки маҳбус ёздирган номларни назарда тутаётгани менга кундай равшан эди.

– Тағин айтаман, ўлсам ҳам айбсиз кимсаларга туҳмат қилмайман! – дедим мен.

Терговчи шунда бир чеккада одамхўр итларга ўхшаб турган икки маҳбусга имо қилганди, улар туриб қизимга ёпиша кетишди. Шундай ҳам қон йиғлаб ўтирган қизимнинг ўшандаги чинқириғи ҳали-ҳамон қулоқларим остида жаранглаб турипди. Кутилмаган тажовуздан мен ўзимни йўқота бошладим. Хотиним сапчиб туриб,итларга ташланганда қувватини йўқотган ўлик танамга қон югуриб, кўзларим очилибкетди. Ўлжасига отилган арслондек шиддат билан қўзғолганимни ҳалигача тасаввур эта олмайман. Мушакдор маҳбусни қўлим билан уриб қўзғата олмагач, билагига оғиз солдим.

Тергов хонасига бостириб кирган соқчилар ҳар кимни ҳар томонга сочиб ташладилар. Бироқ мурдорни оғзимдан ажратиб олишнинг ўзи бўлмади. У жон аччиғида оловга тушган илон сингари чийилларди. Тишларим орасидан оқаётган қон иккаламизнинг устимизни алвон рангга бўяганди. Ажратиб ололмаганларидан сўнгракимдир бошимга қаттиқ урди. Кўзимни очганимда, билдимки, ҳушимдан кетган эканман. Хонада хотиним билан қизим йўқ эди. Икки соқчи икки қўлтиғимдан кўтариб терговчи рўпарасидаги курсига ўтқазиб қўйди.

Оёқларини чалиштириб, бармоқлари билан столни чертиб ўтирган терговчи:

– Шерикларингни ёзиб бер! – деди.

– Туҳмат қилмайман! – дегандим, у мийиғида кулиб, соқчиларга:

– Олиб боринглар, кўрсин! – деди.

Соқчилар икки маҳбус камераси эшигигача мени судраб олиб бордилар-да:

– Тешикдан мўралагин! – дейишди.

Ўзимни ортга олмоқчи бўлганимда, соқчилардан бири энсамдан ушлаб,пешонамни эшикка урди. Эшикнинг гумбурлагани тиниши билан қулоғимга аёл кишининг қийналиб, ғингшиётган нолиши чалинди. Соқчи пешонамни совуқ темирга босиб турган бўлса ҳам, тешикдан мўраламаётган эдим. Қулоғимга чалинган изтиробли товушлар юрагимга тиғ сингари ботгач, кўзларимни очиб, назорадан мўраладим. Не кўз билан кўрайки, ҳалиги икки ит хотиним билан қизимни зўрлаётган эдилар…

Кўзларимни чирт юмиб, соқчиларга:

– Терговчининг олдига олиб боринглар! – дедим.

Оиламнинг таҳқирланишида бош айбдор ўзим эканлигимни билганим боис, курсида ўтирганимда, қалбимни кемираётган айбдорлик ҳисси туфайли, терговчинингкўзларига қарашдан илкинчи марта изза бўлаётгандим. Энди мен бошқа одамга айлангандим. Лаънатга учраган бу жойлардан қутулиб чиққанимда ҳам, мен маънан ўлган одам эдим.

Яқиндагина ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи бўлганимизда, биздан юз ўгирган диндорларнинг аянчли аҳволи кўз олдимга келди. Ўн минглаган айбсиз кишиларнинг қайси йўл билан синдирилганини ўз бошимда синаб кўриб, уларнингаҳволини тушунгандек бўлдим. Дунё жамоатчилиги ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланадиган ташкилотлар  қамоқхоналардаги қийноқларнинг ўндан бириниҳам билмаслигини англадим. Ер юзидаги энг даҳшатли ўлим машинасининг йигирма йилга яқин доимий ҳаракатда эканлигига заррача гумоним қолмади. Қийноқ усуллари бир-икки йилда ўйлаб топилиб, бу қадар мукаммаллашиши мумкин эмасди. Ходимларнинг бу қадар ваҳшийлашиб, пасткашлашиб кетиши учун икки-уч йил жуда камлик этарди.

Шакллантирилган тизим – қўрқитиш, қийноқларга солиш, аросатда ушлашга мўлжалланган советча тизимнинг узвий давоми эди. Кўравериб, қўллайвериб кўзи пишиб кетган ходимлар учун бу ҳол ички эҳтиёжга айланиб улгурганди. Хасталанган руҳий ҳолатлари улардан муттасил жиноятлар содир этишни тақозо этарди.

Давоми бор