Будир ҳолинг сенинг

Будир ҳолинг сенинг
66 views
06 June 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Феълинг сенинг

Ўғри бўлсанг, тинглагил, бўлгай ничик ҳолинг сенинг,
Киши молинда кетар кўнглинг, кўзинг, феълинг сенинг,
Мисли шайтон алдовидир макиру олинг сенинг,
Бу ёлғончилик билан ўтгай, моҳу солинг сенинг,
Дўзахга тўғри борар, билла, кетган йўлинг сенинг.

Тонгла Маҳшар ит бўлиб, инграйиб, егайсан этинг,
Юзини кўрмас Муҳаммад сен каби паст умматнинг,
У дунё шафоати бўлмас, бу дунёда давлатинг,
Ҳар замон ҳар соат ичра орттирарлар меҳнатинг,
Бу жаҳим ичра тутар мўйлар соғу сўлинг сенинг.

Йиғлаюрсан, кўзларингдан ёш ўрнига қон кетиб,
Қанча меҳнатлар тортиб, кўксинг тилиб, вайрон этиб,
Иссиқ бермас бошингга, тупроқ сочиб, гирён этиб,
Қилча иссиқ кўрмагайсан тоғ қадар пушмон этиб,
Тўкилар қайтиб, даҳанингдан, еган ўтинг сенинг.

Ул Муҳаммад қаршисинда ҳам уялгайсан у кун,
Гар ўлим бўлса эди, истардинг ўлгайсан у кун,
Гурзи остинда малак зарбинда қолгайсан у кун,
Ул Хуриш отлиқ илонга луқма бўлгайсан у кун,
Маймуннинг суратинда бўлгай-ки, тимсолинг сенинг.

Айтар Махдумқули, кўрсанг гуноҳинг, эй кўзим,
Тортилар гилдан-гилга Маҳшар ҳисобинг, эй кўзим,
Юз карра тил қисиқдир, бўлмас жавобинг, эй кўзим,
Мол эгасига у кун берарсан савобинг, эй кўзим,
Ҳам гуноҳинг бўйнингга қўйгай – будир ҳолинг сенинг.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди