Нечалар келади…

Нечалар келади…
25 views
08 June 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Нечалар келади…

Нечалар келади ёруғ оламга,
Туш кўриб ўтади, кўзлари очиқ.
Нечаларнинг тили келмас каломга,
Нечалар туғилмай, ўлиб борадир.

Нечалар мол топар, ишқдан мосуво,
Туққанига хўблик кўрмайди раво.
Кимлардир излайди дардларга даво,
Кўринмас бир нурга тўлиб борадир.

Нечаларнинг кори фойдасиз овоз,
Элда нечалар бор – лангарсиз дорбоз.
Кимларга сўз юқмас, доим оқ қоғоз,
Ҳалолни ҳаромга уриб борадир.

Нечалар кўрарлар, айта олмаслар,
Нечалар айтарлар, кўра олмаслар,
Кимлар юз йил яшаб, била олмаслар,
Ҳайратдан бармоғин сўриб борадир.

Икки қирғоқ ўртасида тантана,
Палладай ўйнайди руҳ билан тана,
Маҳшаргача давом этар маърака,
Барчасин Яратган кўриб борадир.

* * *

(давоми бор)