“Мустақиллик кампанияси”

“Мустақиллик кампанияси”
31 views
10 June 2017 - 9:00

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(17)

Ўн бешинчи боб

 Соқчидан Баҳромни қабул қилиб олган фуқаролик кийимидаги тезкор вакилунинг кетига бир тепиб лифтга киритиб юборди. Ҳали уйқуси ўчмаган бечора буқаттиқ зарбдан лифт деворига манглайи билан урилиб, тиззалари билан полга ўтириб қолди. Юқорилаётган лифтда ўнгланиб олиш мушкул эди.

– Муғамбирлик қилмоқчимисан? – дея тезкор вакил пошнаси билан унингелкасидан босганди, у юзтубан йиқилди. Лифт тўхтамагунча тезкор вакил унингтуришига имкон бермади. Лифт юқорги қаватларнинг бирида тўхтаганда, у Баҳромнинг ёқасидан судраб даҳлизга чиқариб ташлади. Сўнгра бир хонага олиб кириб, иситиш мосламаси қовурғасига қўлидаги кишан билан бойлаб қўйди. Унинг тиззаларига суяниб, букилиб ўтиришдан бошқа чораси қолмади. Тезкор вакил чиқиб кетгач, у нафас ростлаб, душман ҳамласидан омон қолган типратикандек елкасидан бошини чиқазиб, хонанинг тўрт бурчига ўғринча назар солди.

Кенг ва ёруғ хонанинг икки чеккасида иккита стол. Атрофида бир нечта курси териб қўйилган. Бу жой туман қийноқхонасига нисбатан шинамлиги билан кишида илиқ таассурот уйғотса-да, Оташқул шайтоннинг Султонмуроддан эшитганҳикояларини эслаган Баҳромнинг қўрқувдан эси эсхонасидан чиқай дерди. Султонмуроднинг айтганларига кўра, Оташқул шайтон бошлиқлардан сўкинч эшитганда, ичиб маст бўлганда ёқимсиз нарсалар хусусида кўп гапирарди. У совун еган ғунажиндек оғзини кўпиртириб, бир мақтанишни бошласа, ухлаб қолмагунча вайсайверарди.

Шаҳар бошқармасининг 4 – 5-қаватларидаги қийноқлар ҳақида гапирганда, у ўзини тенгсиз қаҳрамонликлар кўрсатган кимсадек тутишни яхши кўрарди. Унинг ҳикояларига асосланиладиган бўлса, азоб-уқубатларга дош беролмаган қанчадан-қанча инсонлар деразаларга панжара солинмагунча, ўзлариниюқоридан пастга отиб, ўлиб кетганлар. Миршабларнинг ҳаёсиз қилғиликлари туфайли неча-нечалар ўзларига тиғ тортганлар, заҳар ичганлар. Баҳром Абдулланитинглаб турганда ҳам, Оташқул шайтонни эслар экан, Султонмуроддан эшитганларичин ҳақиқат эканлигига иқрор бўлиб ўтирганди. Оташқул шайтоннинг бир диний оила хусусидаги ҳикояси унинг борлиғини банд этганда, хаёлидан ҳайдай олмаётган ўша воқеа унинг кўзлари олдида жонлана бошлади.

…Имонли бир оиланинг таъмагирлик орқасида тўфонга учраган кемадай сочилиб кетиши ҳар қандай жамиятда уят ҳисобланса-да, ўзбек жамиятида одатий ҳолга айланиб борарди. Ўғридан ҳам, тўғридан ҳам чўтал йиғадиган хавфсизликвакилларига кимнингдир ўз ишини қонуний деб, чўтал узатмаслиги нописандлик ҳисобланадиган тузумда бундан ўзгача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Чунки бу жамиятда ўғри ўғрилиги, тўғри тўғрилиги учун бадал тўлаб туриши лозим эди.

Тузум учун ўғридан кўра тўғрининг хавфлилик даражаси жуда баланд эди. Ҳеч қачон эгри деворни тўғри таёқ билан ўлчаб бўлмагандек, бу ҳукуматни ҳам ўзи қабул этган қонунлар билан инсофга чақириб бўлмасди. Қутурган буқа шохига гулчамбарилмоқчи бўлган кимсанинг елкасида боши ўнта бўлса ҳам, юраги бунга дов бермагани каби қонунлар билан бақамти ҳаракатланмоқчи бўлган кимсаларнинг ўрни қамоқхоналарда эди. Қўшнинг кўр бўлса, кўзингни юмиб ўт, деганларидек, чўлоқ от каби қийшайиб юриш замона зайли бўлгач, додингни беровга айтолмасдинг…

…Оташқул шайтоннинг бўлар-бўлмасга туни билан дайди итдек санғиб юрадиганодати бор эди. Ўзига биркитилган ҳудудлардан чўтал йиққан кунларда, Султонмурододдий қизиқиш туфайли баъзида у билан бирга кезарди. Оташқулнинг тегишли кимсаларни текинга овқатлантирадиган биров билмас қаҳвахона ва ресторанлари бўларди. Ҳар ойда бир неча марта бу жойларда бошқарма бошлиғининг меҳмонлари, пайғамбарнинг куёвидек, тўкин датстурхон атрофида қўр тўкиб ўтирар, уларнинг оғзини мойлаган Оташқул шайтоннинг бошлиқ олдидаги мавқейи соат сайин ўсарди. Бошқарма бошлиғи текширувчиларнинг кўнглини овлай олмаса, ўтирган курсисидан учиб, мансаб учун сарфлаган маблағларига чув тушарди.

Аввало, вазиятни лойқалатишни, иғвогарлик йўли билан жамоадагиларни бир-бирларига қайрашни, ён-атрофидагиларни қўрқув ва зулм билан ҳаракатга келтиришни, едириб-ичиришни ва ейишни билмаган кимсаларга раҳбарлик ўрни тегмасди. Юқори чўққиларни кўзлайдиган Оташқул шайтон бу кабилардан эмасди. У хоҳишига бўйсунишни истамаган кимсаларни босиб, янчиб ўтишдан заррача тап тортмасди. Урарди, синдирарди, пул топарди, едирарди, ичирарди… Унинг пора узатиб туришни истамаган бир оилани вайрон этганини Султонмуроддан эшитган Баҳромнинг қалбибугунги кунларгача ҳам чексиз бир азобда эди. Бироқ, Оташқул шайтон мастлигида мақтаниш учун айтгандир-да, дея, унинг бу гапларга ишонқирамаган маҳаллари ҳам бўларди. Оташқул шайтоннинг даъволарига бугун Абдулла тирик гувоҳ бўлиб турипди. Ишониш учун бундан ортиқ  далил-исботнинг зарурати бўлмаса керак…

…90-йилларда икки ака-ука намозхон йигитлар бўлган экан. Улар Олмониядан машина келтириб сотиб, жуда тез бойиб кетишипди. Данғиллама уйлар қурипдилар, катта тўйлар қилиб, уйланиб олипдилар. Бир кун Оташқул шайтонни бошлиқ чақириб,“Ака-укалардан чўтал оляпсанми”, деб сўрапди. У, ака-укалар тижоратларини қонунлардан чиқмаган ҳолда юригизаётганларини бир неча марта участка нозири орқали шама қилса ҳам, уларнинг қайсарлик қилаётганликларини етказипди. Бошлиқ,“Йўлини топ, бошларида Искандарнинг шохлари бўлса ҳам, шу туманда яшагилари келаётган бўлса, тўлаб турсинлар”, дебди. Бошлиқ ўз ҳудудларидаги ўғрилар қандай нафас оляпти, кимлар қашшоқлашиб кетяпти-ю, кимлар бойиб кетяпти, кимнинг хотини эридан бекитиб ким биландир дон олишяпти, барчасини хонасида ўтириб билиб турар экан.

Бу ишорани кўпдан кутаётган Оташқул шайтон шиддат билан ишга киришипди. Ака-укалар унга ён бермапдилар. Маҳалла раиси билан участка нозири турли баҳоналар билан ака-укаларнинг уйларига қатнайвериб, уларни безор қилиб юборипдилар. Асаби қақшаган ука участка нозирига мушт тушириб, уни бир зарбадаағдарипди. Шуни кутиб турган Оташқул шайтон ака-укаларни ҳибсхонага ташлапди. Қармоғига наҳанг илинганига ишончи комил Оташқул шайтоннинг бу билан ҳам нияти амалга ошмапди.

Ака-укалар ноқонуний тўловдан бутунлай бўйин товлапдилар. Шунда бошлиқ “яхшиликни билмаган ака-укалар”нинг таъзирини бериб қўйишни буюрипди. Улар “Ҳизбут таҳрир”га аъзоликда гумонланипти-ю, тинтув бошланиб, уйларидан тақиқланган ташкилотларга алоқадор бир қанча адабиётлар, варақалар ва икки юз грам гиёҳвандлик моддаси чиқипди. Жараён маҳалла фаоллари ва қўни-қўшнилар иштирокида амалга оширилипди. Баённомага йигирма еттита холис гувоҳ имзо қўйипди. Шунда ғазаб отига минган ука сакраб туриб, бу сафар Оташқулшайтонга калла қўйипди. Ҳушидан кетган Оташқул шайтон, бир ўзига келса, бирҳушини йўқотиб, шифохонада ўн саккиз кун ётипди. Барча олдида ўсал бўлгач, у ака-укаларга баттар тиш қайрашни бошлапди. Қанчалик қийноқларга солмасинлар,кунлаб оч-наҳор қолдирмасинлар, улар айбловни рад этаверипди.

Шу орада Оташқулшайтон ака-укаларнинг хотинларини гувоҳ сифатида кўрсатма бериш учун терговгачақиртирипди ва уларни алоҳида-алоҳида хоналарда қамаб, тайзиқ ўтказа бошлапди. Уканинг хотини жуда гўзал жувон экан. Оташқул шайтон ўз шартига бу аёлрози бўлса, эрини қўйиб юборишга сўз берипди. Уйқусизлик ва чексиз руҳий изтироблар охир-оқибат унинг мадорини қуритипди ва Оташқул шайтон қабиҳ ниятига эришипди. У аканинг хотинига ҳам шу усулни қўллапди.

Қўл телефонидаги тасвирларни кўрган ака-укалар, ичлари куйиб, ётиб ағанапдилар, деворларга бошларини уриб, бўкириб йиғлапдилар… Азонда аён бўлиптики, улар ор-номусга чидай олмасдан ўзларини осиб, дунёдан кўзлари очиқ кетипди… Жигаргўшаларининг хабарини эшитган она ўша заҳоти жинни бўлиб қолипди, пешонаси шўр ота қирқ кун ўтиб, юрак хуружидан жон таслим қилипди. Икки ёш жувон бевага, аканинг ёлғиз ўғли етимга айланипди. Маҳалладагилар ҳам “ҳизбут таҳрир”чиларнинг оиласи деб икки бахти қора жувонни яккалатиб қўйган эканлар. Энг ачинарлиси, Оташқул шайтон шу пайтгача ҳам, кўнгли тусаганда, ака-укаларнинг хотинлари билан қовушиш одатини тарк этмаганмиш…

 Султонмуроднинг ўшанда:

– Сен уларнинг эрлари ўлимларига сабаб бўлдинг. Оилаларини барбод, ёш умрларини хазон қилдинг. Қандай қилиб улар сендан нафратланмасдан бир тўшакда ётадилар? – деган саволига Оташқул Шайтон:

– Қўлимда уларнинг яланғоч тушган ва ўзим билан жинсий алоқада бўлган видеотасвирлари бор. Иккаласи ҳам ҳижобда, беш вақт намоз ўқийди. Иккинчи томондан, агар эътироз билдирсалар, ўзларининг ҳам “Ҳизбут таҳрир”га аъзо бўлиб қолишлари ҳеч гапмас. Уларнинг битта йўллари бор, эрларига ўхшаб ўзларини ўлдириб юборсаларгина мендан қутуладилар! – дея сурбетларча жавоб қайтарган эди…

Қанчалар даҳшатли манзара. Ақлга сиғдириб бўлмайдиган пасткашлик. Минглаббундай гўзал оилалар мустақиллик йилларида фитна ва иғво қурбонлари бўлдилар. Лениннинг малъунона аврашларидан ақлу ҳушларини йўқотганда ҳам, Сталиннинг қатағони йилларида жон-жигарларидан айрилганда ҳам миллат бу даражадатаҳқирланмаган эди. Коммунистларнинг кўнгилларида ҳам инсон қавмига нисбатан озгина бўлса-да меҳр-шафқат бор эди. Ҳар қандай қирғинлар “Мустақиллик кампанияси” сингари йигирма йиллаб сурункасига давом эттирилмас, кўп борса уч-тўрт йил давом этарди, холос. Сталин қатағонлари замонларида ҳам инсонларга нафас олиш учун, кўкракларини тиклаб, атрофга назар ташлаш учун имкон бериларди. Сурункали давом этаётган “Мустақиллик қатағонлари” тирик жонларнипажмурдага, пажмурдаларни “тирик жон”ларга айлантирди. Руҳиятга қўрқув жойлаб,одамларни тубанлаштирди. Минг йиллардан буён яшаб келаётган эзгу ҳис-туйғулардан, меҳр-оқибатдан қалбларни мосуво этди.

Фуқароларни ўз сояларидан қўрқадиган иғвогарларга айлантириб қўйди. Илгари ўзлигини айқаш-уйқаш илғаган ўзбек энди ўзини тамоман унутди. “МАНҚУРТ” образи ҳақиқатга айланди. Маҳаллий ҳукмдорлар тўрт юз йилда, Русия империяси 150 йилда ўлкага етказа олмаганталафотни “коммунист оқавалар” бир-икки йилда “Мустақиллик кампанияси” шарофати билан амалга оширдилар…

 Давоми бор