Жон бермасдан жон олиб бўладими?

Жон бермасдан жон олиб бўладими?
39 views
12 June 2017 - 10:00

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(18)

Баҳром қийшайиб, тўрт ёнига назар солишдан чарчади, шекилли, гавдасини ўзмайлига қўйиб, қўлларидаги кишанларга боқди. Шунда орқа томонидан шитирлаган товуш эшитилди. Ўгирилиб қарамоқчи бўлганда, қўлларига илондай чирмашган кишан бунга имкон бермади. Зўри етмагач, энгашганча қўлтиғи остидан орқасига қараганди, ўзи каби иситгичга кишанланган ўн саккиз ёшлардаги йигитчага кўзи тушди. Тезкор вакил иситгичга кишанлаганда Баҳром нима учун уни пайқамаганигаҳайрон бўлди. Қўллари бўш бўлганда, чўзса елкаларига тегадиган даражада йигитчаунга яқин эди.

Толиққан бўйнини тўғирлаб:

– Исминг нима? – деб сўради Баҳром йигитчани кўрмаётган бўлса ҳам.

– Ғулом!

– Ёшинг нечада?

– Ўн олти ёшдаман!

У ёшига қараганда  каттароқ кўринарди.

Шу пайт эшиги очиқ турган хонага бўйдор, хўппи семиз, фуқаро кийимидаги биртезкор вакил кириб келди. Унинг ёши ўттизнинг у ёқ-бу ёғида эди. Баҳром ундан кўзини олиб қочди. Тезкор вакилдан саримсоқпиёз билан ароқ ҳиди анқиётганди.Баҳром бошини хам қилса ҳам, устида тўхтаган кўланкани сезиб турар, соя устидан нари кетавермагач, у кўз қирини ташлаб, ён томонида қимирламасдан турган иккита қимматбаҳо чарм туфлини кўрди.

Шунда туфли тепасидан:

– Қайси модда билан қамалгансан? – деган товуш чиқди.

Баҳром бошини тикламасдан:

– 168-модда билан! – деб жавоб қайтарди.

– Пулларни қаерга яширдинг?

– Яширмадим!

– Нима қилдинг?

– Ҳеч нима… Мен ҳеч кимдан пул олганим йўқ!

– Ҳукумат бекордан-бекор қамаб, аҳмоқ экан-да!

Бу соя туман ҳибсхонасидаги подполковникнинг сўзларини айнан  такрорлаётган эди.

– Бир оз тушунмовчилик бўляпти. Эртага қўйиб юборишса керак!

– Сени адашиб қамаб қўйишипди-да, эссиз!

Нима деб жавоб беришни билмаган Баҳром бошини хам этиб тураверди. Қандай жавоб қайтарганда ҳам энди бу кўланка ўзини тинч қўймаслигини у англаб етганди. Уўзини кутулмаган зарбага мослаб, бутун танасини тириштириб турганда ҳам, бир пайт хона ичи силкингандек бўлди, боши иситиш мосламасига урилиб, кўзларидан олов чақнаб кетди. Тепкининг кучлилигидан у оғриқ сезмаганди. Унинг карахтбўлганини кибрга йўйган соянинг баттар ғазаби қўзиди. Тезкор вакил кишанга чирмашиб қимирлай олмай қолган Баҳромнинг бошидан чангаллаб тутганча иситиш мосламасига ура бошлади. Калтак остида қолган бечора нималар бўлаётганини идрок этишга ҳам куч тополмасди. Кимдир унинг устидан сояни тортганда, у жон ҳолатда қисиб олган тишларини бўшатиб, нафасини чиқариб юборди. Қайтиб нафас олганда, кўкрагининг илиб бораётганини ҳис этди. Бурнидан шариллаб оқаётган қон кўйлагини қизил рангга бўяганди. Қонни кўриб, қўрқувдан даҳшатга тушиш ўрнига,юраги ҳалигача ўзига нотаниш бўлган бир ҳисдан ҳаловат туйди. Қўрқув ўрнини қасос ўти эгаллади.

Шунда у устидаги сояга ғазаб билан боқиб:

– Чиқсам, сенинг бошингни оламан, одам қиёфасидаги ҳайвон! – деди.

Бу иборани ҳақ-ҳуқуқини топтаган қонун посбонига нисбатан ишлатиш гуржи ёки русларга оддий ҳол туюлар, турк ёки чечен учун тупурганча ҳам бўлмас, ўзбек миллати вакили учун эса ҳақиқий қаҳрамонлик эди.

Ўзини ҳақоратланган ҳисоблаган соя аввалида сакраб унинг қорнига тепди. Кейин эса бошига оғзидаги носини тупурди. Ичи ўпирилган Баҳром бошига тушган носни сезгани ҳам йўқ. Сояни хонага кириб келган икки тезкор вакил ушлаб ортгатортишга тиришар, у:

– Онасини фалон қилай, ўлдираман бу фирибгарни! – дея Баҳромга хезланарди.

– Сенинг онангни мен фалон қилай, ҳароми! – деди Баҳром ҳам оғзидаги қонни полга тупириб.

Соянинг баттар қутурганини кўрган Баҳромни пастдан юқорига олиб чиққан тезкор вакил:

– Мусурмон, ўзингни бос. Бу фирибгар жуда ифлос ва иғвогар одам. Эртага устимиздан туҳмат хати ёзишдан ҳам тоймайди. Икки йилдан буён президентга ёзавериб, ҳамманинг тинкасини қуритди! – деди.

– Ундай бўлса жуда ҳам яхши, Фарҳод! – деди у. – Шу ифлосни тинчитсам, дунё тоза бўларкан.

– Бу ифлос бир нимани бошласа, сен эмас, биз жавоб берамиз! – деди Фарҳод. – Бугун прокурор ёрдамчисига ҳам олифталик қилипди. Эртага прокурорнинг олдига бориб келсин, шунга қараб иш кўрамиз.

Бу сўзлар Баҳромнинг мудҳиш гумонларини ҳақиқатга айлантираётган эди.

Ўзини зўрға босиб олган Мусурмон стол атрофидаги курсига бориб ўтириб,кўйлаги тугмаларини ечди-да, ёқаларини кенг очиб қўйди. Кейин чўнтагидан катак-катак дастрўмол чиқариб юзларининг терини артгач, бўкирганча столга мушт солди. Дераза токчасида гулдонга солиб қўйилган атиргулнинг япроқлари бу товушдантитраб кетди.

Қонига беланган Баҳром тиззаларига таяниб, қалтираб ўтирарди. Шунда атиргулбутасидан бир гул узилиб, капалакдай айлана-айлана унинг кишанланган қўлларига келиб қўнди. Кўзлари гул парчасига тикилган тутқуннинг учқур хаёллари бўшашиб,шикаста кўнглини олис-олисларга олиб қочди…

…Бугун бу хонада кимнингдир туғилган куни нишонланганди. Боя Баҳром хонагасин солганда, хурсандчилик излари сезилиб турарди. Нишондорнинг аёл киши эканлиги ҳам маълум эди. Токчадаги гулдонга солинган атиргул, бурчакдаги ахлат савати ёнига улоқтирилган гулчамбар ва мойчечаклар шундан дарак берар эди. Баҳромнинг чамасича, миршаблар тушликда нишондорни қутлаш учун иккита столни бирлаштириб, атрофида кўнгилхушлик қилганлар. Шу ерда ўтирган учта миршаб ҳам, ён хоналарда ишлайдиган ходимлар ва бошлиқлар ҳам шу кичик расмий маросимда иштирок этганлар. Авваламбор, улар нишондорга бахт-соадат, узоқ умр, оилавий бахт тилаганлар. Нишондор аёл бўлиши баробарида, оилали, бола-чақали бўлган. Турмуш қурмаган бўлганда, туғилган кунни ими-жимида, хилват бир гўшада ўйнаши билан нишонлаган бўларди…

…Хавфсизлик ташкилотлари ходимларига, айниқса, ички ишлар соҳасида ишлайдиганларга бошқа бир қиррадан туриб қаралганда, мустақиллик йилларидагиуларнинг юргизаётган фаолиятининг Совет колхозининг сигирларни қочирадиганбўйни йўғон буқасидан унчалик фарқланмаслигини кўрамиз. Уларнинг орасига кириб қолган ғунажин муддатидан олдин сигирга айланади… Бу қўпол ўхшатишни аёллар шаънини булғаб, шунчаки сўз айтиш учун қўллаётганимиз йўқ. Мақсад, холисликнуқтасида туриб, ўзбек эркакларининг аёлларга бўлган муносабатига бир назарташлаш, холос. Бўри бўрилигини қилмаса, қўй қўйлигини қилмаслигини кўпчилик яхши билади.

…Совет замонларида ҳар бир хўжаликнинг ўз томорқаси, ўз чорваси бўларди. Ҳар бригадада камида 10 – 15 сигир бўлиши баробарида, 2 – 3 буқа боқиларди. Бу буқалар қишлоқ сигирларини қочиришга мўлжалланган бўлиб, улардаги уч жиҳат кун тартибида турарди. Биринчиси, тўйиб ўтлаш, иккинчиси, сигирларни қочириш,учинчиси, бу буқа сигир устига учишга ярамай қолганда, уни сўйиб гўштга топшириш…

Баҳромларнинг қишлоғида чорва сақланадиган молхона автобус бекати билан рўпарама-рўпара жойлашганди. Захкашнинг жануб томонида бекат бўлса, шимолида ўн биринчи бригаданинг молхонаси эди. Захкаш бўйида бир симёғоч бўларди. Ювошроқ сигирларнинг юмуши молхона ичкарисида ҳам битиб кетаверарди.Чолиқроқлари келиб қолса, симёғочга тортиб боғлардилар-да, молхонадан буқани олиб чиқардилар. Сулаймон гуржи деган қария молбоқар эди. Тез ва ноаниқ гапиргани учун унга “гуржи” дейишарди. У сигирнинг қувватига қараб буқа танлар, сигир  ёшроқ ёки озғинроқ бўлса, кичикроқ буқани, сигир семизроқ ёинки баққуватроқ бўлса, катта буқани тавсия этарди. Сихлашдан безор бўлган буқа баъзида сигиргатўғридан-тўғри сакрамаса, кўпинча ялқовланиб, сакрамасди. (Буқа, албатта, отга ўхшаб, ўзиники устига сакрамайдиган фаросатли ҳайвон эмас. Кўзи қонга тўлганда туққан онасига ҳам сакрайверади). Эрталабдан бир-иккисини кўрган ялқов, ўпкасини босиб олгани туфайли, аввал сигирнинг орқасини яларди. Тил теккан сигир ийгандан чоптириб юборса, буқа димоғига пешоб оларди-да, бошини баланд кўтариб, тишларини тиржайтирганча қуёшга тутарди. Бу жараённи бекатдагилардан тортиб катта йўлдан икки томонга ўтиб-қайтаётган ҳар бир кимса кўриб ўтарди. Одамлар букўрганларидан келиб чиқиб, молхона ичкарисидаги манзарани тасаввур қилсалар ҳам ажабмас. Улар орасида қариялар, эркак-аёл, йигит-қизлар, кичик ёшдаги болалар, турли тоифадаги касб эгалари учрарди. Ҳамма бу ҳолатга оддий бир нарсага қарагандай қарарди.

Албатта, бизда ҳар доим давлат раҳбарларининг молбоқар Сулаймон гуржидан у қадар фарқи бўлмаган.

Ички ишлар ходимларининг ҳам, колхоз буқасига ўхшаб, уч мақсади бор. Биринчиси,  ейиш, иккинчиси –  …, яъни, ўйлаганингиз. Ортиб қолса, қўша-қўша уй-жой қуради, машина сотиб олади. Улар бу ишларни енг ичида битирсалар-да, халқ барчасини кўриб туради. Бу ишлар ахлоқсизлик, тарбиясизлик ҳосиласи бўлса ҳам, одамларнинг кўравериб кўзлари пишиб қолган. Учинчиси эса, яроқсиз бўлиб қолганларида, “колхоз”, яъни тузум уларни чиқитга чиқаради. Шунда йиллар давомида асаблари, вужуди аёвсиз тасарруф қилинган бу бечоралар соғлом ҳаёт сокинликларига дош беролмасдан, чўкиб қоладилар. Нафақага чиққач, мингдан бирининг ёши етмишдан ўтмаса, кўпчилиги олтмишни қораламай ўлиб кетади.Уларни буқага айлантирган – “муcтақиллик”, яъни колхоз, колхоз раислари – собиқ иттифоқнинг махфий коммунистлари бўладилар. Бу кўргуликларга руҳбағишлаётганлар шахсга айлана олмай қолган фуқароларми, деган саволга жавоб бериш муаммо. Зиёлилари орасида шахслар бўлмагач, халқдан хафа бўлмаса ҳам бўлаверади…

Аслида, миллий хавфсизлик ва бошқа ташкилотлар ходимлари аҳволи ҳам уларникидан авло эмас. Уларнинг кўринишларида силлиқлик бор, холос. Тузумнинг яшовчанлигини таъминлаб турган фахрли касб эгаларининг ўзлари тузум қурбонлари бўла туриб, ҳавойи нафс учун душманга садоқат кўрсатишлари эса дунёдаги энг буюк фожеадир.

Рад этиш жуда ҳам қийин бўлган яна бир жиҳат бор. Хавфсизлик ташкилотларининг саъй-ҳаракатисиз, мамлакатнинг қоронғи ўрмонга, аксар фуқароларнинг ёввойи чўчқага айланишини инкор этиб бўлмайди. Қонунлар ҳимоясиучун яшаш, юртни ички ва ташқи хавфдан иҳоталаш учун кураш, мамлакат тинчлигини ва фуқаро осойишталигини таъминлаш учун ўлишдан ҳам кўра дунёда яна бир улуғворроқ вазифа бормикан ўзи?! Минг афсуски, шарафли касб эгаларинингтўқсон тўққиз фоизи ўз бурч ва вазифаларини билмайдилар. Шижоат ноқислиги ҳам мана шунда! Жон бермасдан жон олиб бўладими?

Давоми бор