Дардларим, дармон учун…

Дардларим, дармон учун…
82 views
20 June 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Киприкларинг

Киприкларинг саф тортиб,
Чиқсалар, қатлим учун.
Мен нечун, оҳ, тортмагай,
Бу ширин жоним учун.

Сочларингдан тикиб дор,
Бошгинамни қилсанг, хор,
Кулайинми, йиғламай?
Тўкилар, қоним учун.

Икки жаллод кўзларинг,
Дилни ёқса сўзларинг,
Қочмайинми, ўгрилиб,
Ҳақталаш иймон учун.

Тенг келарми, пашша, фил?
Бирлашарми, Сир ва Нил?
Не учун қутқармайин,
Дардларим, дармон учун.

* * *

(давоми бор)