Тилимиз ҳурлигига қачон эришамиз

Тилимиз ҳурлигига қачон эришамиз
15 views
20 June 2017 - 11:19

Аслида ӯзбек тилига энг яқин тил уйғур тили ҳисобланади.

Қардош уйғурлар кейинги пайтларда уйғур тилига араб тилидан кириб келган сӯзларни туркийлаштиришга астойдил интилмоқда. Бу жараён уларнинг замонавий адабиёти, матбуоти ва дарсликларида яққол кузатилмоқда.

Уйғурлар, шу билан бирга, айрим байналмилал сӯзлардан ҳам қайта фойдаланишни бошлади.

Масалан, арабча “фуқаро” (уйғурча пухара) сӯзи ӯрнига қайтадан “граждан” сӯзини қӯлламоқда. Биз ӯзбеклар эса ҳалигача тилимизни ислоҳ қилиш ишларида иккиланишларга йўл қўяяпмиз. Шу тариқа ўз ватанимизда бадавлат эмас “фуқаро” бӯлиб яшаяпмиз.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш тадбирларига доир мунозаралар ҳам мавсумий мунозара сифатида қолиб, шу кунгача узил-кесил ечим тополмай “шўрпешона” кўйда қолмоқда. Биз қачон эл бӯламиз? Тилимиз ҳурлигига қачон эришамиз.

Рузибай Азимий

facebook.com