Тутқунлар оғир қийноқларга дучор этилишини кўчада етти ёшдан етмиш ёшгача ҳамма яхши биларди

Тутқунлар оғир қийноқларга дучор этилишини кўчада етти ёшдан етмиш ёшгача ҳамма яхши биларди
18 views
22 June 2017 - 10:00

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(22)

Ўн еттинчи боб

11 май. Эрталаб соат тўққиз. Бошқарма ҳовлисидаги йўлчи машиналар кечаги олиб келинган маҳбусларни сўроқ беришлари учун бирин-кетин туманларгатарқатишга чоғландилар. Махсус маҳбусларга мўлжалланган каталакчада безовтабўлиб ўтирган Азиз Баҳромни кўриши билан:

– Нари томонга ўтиб кетманг, яқин ўтиринг! – деди.

Баҳром шундоқ ҳам панжара оғзини мўлжаллаб турганди. Ичкари иссиқдан димбўлишини у энди яхши биларди.

Қўриқчилар маҳбусларнинг қўлларидаги кишанларни ечиб, уларни бирпасда машинага ортдилар. Баҳром панжара оғзидан барчасини кузатиб турди. Улар сони кеча олиб келинганига нисбатан икки баравар кўпайганди. Танишлар орасида биргина кўкраги нақшли маҳбус йўқ эди. Афт-ангорлари бир ҳолатда бечоралар бир кечадаёқ таниб бўлмас даражада ўзгариб қолган, уларнинг шакл-шамойилларидан нохушликлари сезилиб турарди. Бўлинмаларнинг панжараларига қулф солган қўриқчи зарур қоғозларни расмийлаштираётган шериги ёнига тушди.

Вазиятдан фойдаланган Азиз шунда:

– Баҳром, сизнинг фамилиянгиз Қурбонов эмасми? – дея сўради шошиб.

– Ҳа, Қурбонов! Нима эди? – деди хавотирга тушган Баҳром.

Улар ораларида тўсиқ борлиги учун бир-бирларини кўра олмасдилар.

– Сизни Тангри бир асради! – деди у. – Юқорига олиб чиқиб, қийнашмоқчи бўлиб турганларида, туманларга тарқатишга команда бўлди, улгурмадилар. Бугун қайтиб келсангиз, ёмон қиладилар аммо.

Юраги орқасига тортган Баҳром:

– Қаердан билдингиз? – дея сўради ундан.

– Тонги соат тўртларда мени юқорига олиб чиқиб, ичимни эзиб ташлади ифлослар! – деди Азиз. – Ўша жойда сиз тўғрингизда гаплашганларини қулоғим чалди. Ҳаракатингизни қилмасангиз, оқибати ёмон бўлади, сизга ўчакишиб, тиш қайраб туриптилар. Уларнинг ваҳшийликларига сизнинг дош беришингиз қийин, ўлдиришади ёки бир умрга майиб қилиб қўйишади.

Азизнинг узилиб-узилиб чиқаётган нафаси унинг қаттиқ қийналганидан дарак берарди. Ваҳима босган Баҳром манзилга етгунча чурқ этиб оғиз очмади.

Тундаги руҳий азоблар, устига-устак Абдулланинг ўлими уни хазондай чалиб, аросат билан мавжуд ҳаёт чорраҳасида совуқ бир ҳайкалга айлантирганди. Азизни гапидан кейин у бутунлай ўзини йўқотиб қўйди. Миршабларки ўзларининг собиқ касбдошини аямадиларми, Баҳромга ўхшаганларнинг қонини ичишлари тайин эди.Унинг қора қон боғлаган бағрини турфа шубҳа-гумонлар қоплади. Барча содир бўлаётган нарсалар хаёлида ҳийлага ўхшаб туюлди. Чунки ҳозиргина қулоқларигачалинган гаплар Жалолнинг ваъдаларига тескари эди.

У туман ҳибсхонасида ҳам ўз ёғига ўзи қовирилиб ўтирди. Бу ишларнинг охири нима билан тугашини билолмай, ўйлайвериб боши ғувиллаб кетди. Мусурмоннинг кечаги тепкиларидан зирқираб оғриётган қовурғалари аламларини баттар алангалантирарди. Жалол шунчаки, тиш уриб кўриш учун суҳбатлашган бўлса, эндиунинг ҳолига маймунлар йиғларди. Жаҳонгирнинг уни онасидан туғилганига пушаймонлар едириши аниқ эди. Иш тескарисига айланса, бу ерлардан чиқиши нари турсин, жонини омон сақлаб қолиши ҳам даргумон эди.

Қўлларига кишан солинган Баҳром бошқарма биносининг иккинчи қаватидагиузун даҳлиз бўйлаб тергов хонаси томон борарди. Унинг хаёлларини тунда тортажак қийноқ азоблари чулғаб олганди.

Нигоҳи тергов хонаси рўпарасида турган хотини билан ўғлига тушиб, кўз косасини тўлдирган ёшлари томоғини “хиппа” бўғгач, бир нима “йилт” этиб ёниб-ўчгандай бўлди. Юз йиллар чироқ ёнмаган ташландиқ ва қоронғи уйда бирваракайига бир неча чироқ бирдан ёниб-ўчгани каби руҳиятида аллақандай бир тўфон турдию, шу он тинди. Ногоҳ бир сапчиб тушди. Қўриқчи, маҳбус қочмоқчи, шекилли деганўйда унинг устига отилиб, ерга босди. Баҳромнинг бутун гавдаси бошидан жудо бўлган шаҳиднинг лошидай қалтирарди. Сесканиб кетган қўриқчи ўрнидан ирғиб туриб, уни ҳам суяб турғазиб қўйди.

Бирпасда қўриқчи билан тутқунни миршаблар ўраб олдилар. Улар дўқ-пўписа қила бошлаганларида, қўриқчи:

– Секинроқ, секинроқ! – дея ҳамкасбларини тинчлантиришга уринди. – Бу кишидепсиниб йиқилиб тушди. Ҳеч қанақа ёмон иш содир бўлгани йўқ. Шошганимдан “ёрдам” деб бақириб юборипман. Қани, ўтиб кетишга йўл беринглар!

Кўз ёшларини ўғлига кўрсатишни истамаган Баҳром кишанланган қўлларини орқаси билан юзларини артди. Аммо унинг кўзларида на ёш, на томоғига қадалаётган тош бор эди энди. У ҳеч нарсага тушунмади. Ақлдан озяпманми ёки дея ўйлай бошлади. Борлиғини исканжага олаётган ваҳима ўрнини ҳаётбахш туйғулари эгаллай бошлаган эди. Ўғли кўз ёшларини кўрмаган дақиқаларни бор дунёсига алмаштирмоқчи бўлган бандаси ноласини Тангри эшитди, чоғи.

У хотинининг ўзига безовта қарашини ўкираётган арслонни кузатаётган маролгаменгзатди. Аёл ўғлининг билагидан маҳкам ушлаб олганча чуқур бир ҳаяжонда эрига термуларди. Яқинлашганда, эрининг қонталаш кўзи билан ёрилган бурнини кўриб,икки қўли билан икки чаккасини ушлаган бечоранинг кўзларини пардадай қоплаб турган ёшлари ёноқларига узилиб тушди. Буни кўрган Баҳромнинг кўнгли қанчалар бузилмасин, ўзини бахтиёр кўрсатиш мақсадида, мийиғида сохта бир кулгу билан:

– Ҳа, бормисизлар, қаерларда йўқолиб қолдиларингиз? – деди.

Ичдан бўзлаётган боёқиш хотини жавоб қайтаришга ожиз эди. Ўғли отаситовушини эшитиб ўзига келди, шекилли:

– Ассалому алайкум, дада! – деди.

Ўғлининг маҳзунлигидан юраги зирқираган Баҳром, сир бой бермаслик мақсадида, товушини атайлаб кўтариб, хушчақчақ бир тарзда:

– Валайкум ассалом! – дея жавоб қайтарди кулимсираб. – Укаларинг яхшими, буванг билан момонгдан хабар бўлса, соғ-омон эканларми?

– Ҳаммалари яхшилар. Бувам бугун-эрта келиб қолсалар керак!

Қўриқчи тутқуннинг тўхтаганини кўриб:

– Хонага киринг, рухсат беришса, ичкарида гаплашасизлар, – дея уни тезлатди.

Хотини ёпилган эшикдан кўзларини узолмай, турган жойида қотиб қолганди. У эрининг феълини яхши билгани учун ясама ҳаракатлар ортида унча-мунча нохушликлар содир бўлганини илғамаслиги мумкин эмасди. Отасининг ҳазил-ҳузуларалаш хушчақчақлик қилганидан руҳланган ўғилнинг эса кўнгли равшан тортди.

 У курсига бориб ўтиргач, деразадан ҳовлига боқди. Кўзлари олдида кечаги манзара намоён бўлди. Унинг ўйича, тариқча ўзгаришни кутиб яна йигирма йил мана шу деразалардан термулса ҳам бу жойларда ҳеч бир нарса ўзгармасди. Ҳафсаласи пир бўлгач, у деразадан юз буриб, қўлларидаги кишан солган чизиқларга назар ташлади. Қўриқчи бу гал у курсига ўтириши билан қўлларидан кишанни ечганди. У бошини тиклаб, ёпиқ эшикка кўз тутди. Тикилган қозон қайнамас, деганларидек, эшикнинг очилиши қийин бўлиб кетди. Бир пайт фуқаро кийимидаги ходим кириб,сейфдан қоғозларни олиб чиқиб кетди. Қисқа фурсатда шунга ўхшаш ҳолат тўрт марта такрорланди. У ҳар сафар эшик очилганда бир қўзғолиб қўярди.

Буни кузатиб турган қўриқчи:

– Озроқ сабр қилинг. Терговчи ҳозир келиб қолади, учрашасизлар! – деди.

      Худди шу гапни кутиб тургандай, эшик очилиб, хонага терговчи кирди.Қўриқчи ўз ўрнини унга бўшатаркан, тутқунни яқинлари билан учраштираверайми дегандай унга боқди.

Терговчи:

– Киришсин, фақат тезроқ! – деди.

Баҳромнинг рўпарасида ўтирган хотини юзларидан оқиб тушаётган кўз ёшларниартиб, “аҳволингиз тузукми” дегандай эрига сўзсиз термуларди.

– Ҳаммаси жойида, нимага йиғлайсан? – деди у. – Машинадан тушаётгандадепсиниб йиқилиб тушдим…

 У аҳволни яширишга урингани билан тутқунлар оғир қийноқларга дучор этилишини кўчада етти ёшдан етмиш ёшгача ҳамма яхши биларди. Баҳром хотинишуни ўйлайвериб адойи тамом бўлишидан ҳадиксираётгани учун, ўзини қийнамаганларига ишонтирмоқчи бўларди. Аҳволни кўрган терговчи эса йўлига бўлсаям, “нима бўлди”, деб сўрашни ўзига эп кўрмади. У шу топда  алланималарни ёзаётган бўлса-да, қулоқларини динг этиб, кўзининг қири билан уларни кузатар, икки орада мушук-сичқон ўйини бошланганди.

Бироз хотири жам бўлгач, Баҳром ўғлига пичирлаб:

– Менинг масалам бўйича бирор жойга мурожаат қилманглар, фойдасиз! – деди.У нима бўлганда ҳам, Жалолнинг маслаҳатига юриб, воқеалар оқимини кузатишга аҳд этганди. – Ғиёс сўзини устидан чиқса чиқар, чиқмаса ҳам энди қўлимиздан ҳеч бир иш келмайди. Ҳар ёққа бош ураверсангизлар, булар ишни мураккаблаштираверади.

Баҳром “булар” деганда терговчига қараб қўйди.

Суҳбатга зимдан қулоқ тутиб турган терговчи ҳеч нимани англамагач, ғаши келди, шекилли, соқчига:

– Етар, олиб чиқинг! – деди.

У оғир-босиқ гапирган бўлсаям, заъфарон юзига тепчиган қон унинг жаҳли чиққанини ифодалаб турарди.

Қўриқчи унинг хотини билан ўғлини шошилтираркан, Баҳром ўғлига тиш пастасива чўтка олиб келишни унутмасликни зўрға тайинлаб улгурди. Куни кечаайтилганларнинг барини олиб келиб берган ўғил отасининг бу сўзларидан ажабланган бўлсаям:

– Тушундим, дада. Ҳозир сотиб олиб ташлаб кетаман! – деди.

Хотинининг эса гўё кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлиб қолганди. Унинг кўзларигачўкиб қолган эридан бошқа ҳеч нарса кўринмасди. Унинг ортидан қараб қолган Баҳром ҳам, бир кунда хотинининг етмиш яшар кампирлардай мункиллаб қолганини кўриб, ич-ичидан эзилиб қолаверди.

 У адвокатни кутавериб тоқати тоқ бўлиб, охири хаёлан унинг қиёфаси билан жангга киришди ва қўққисдан ўзи сезмаган ҳолда жаҳд билан столга мушт солди.Бундан бир газ учиб қўнган терговчининг овози чийиллаб кетди:

– Қўлларига кишан солинг!

Қўриқчи унинг қўлларига кишан урди.

Баҳром бу ножўя ҳаракати билан ўзининг ожиз жиҳатлари жуда кўплигини англаб етди ва эриётган қордек чўкиб қолди. Четдан кузатиб турган одам унинг ичида жони борлигига ишонмасди. Бўлиш-туриши музхонадан олиб чиқиб курсига ўтқазиб қўйилган ўликни эслатарди.

Давоми бор