Жаҳл – жаҳолат ҳосиласи…

Жаҳл – жаҳолат ҳосиласи…
40 views
23 June 2017 - 10:22

Кичкина луғат: Иш йўғида – эрмак…

Жаҳл – жаҳолат ҳосиласи. Ақл ожизлиги белгиси.

Сўкиниш – тарбиясизлик, беодоблик маҳсули. Жисмоний заифликдан ҳам келиб чиқиши мумкин. Қўлидан иш келмаган одам – тилига эрк беради… Баъзан ўз сўзини ўтказаолмаган одам ҳам жаҳлга эрк беради. Масалан, бугунги президентнинг ёлғон ваъдаларига “ишонмайман” десангиз, жаҳл қилиб, қаматиб юборади…

Дўқ – дўқ уриш. қўрқоқлик белгиси. “Қўрққан одам – олдин мушт кўтаради”…Шу билан рақибини руҳан сустлаштирмоқчи бўладиганларнинг беҳуда уринишлари…Кўп ҳолларда ички ишлар ходимлари ҳам ўз касблари юзасидан шу усулни қўллашади… Айниқса, пора ундириш мақсадида…

Маҳмадона – бу сўз гапга усталикни билдирмайди. Аксинча, фикрлаш қобилиятидан узоқликни билдиради. Маҳмадоналар кўпинча, ўзларининг ақллари етмайдиган нарсаларни бошқаларга ўргатишга ҳам уринадилар… Кўпроқ ўзбекистон радиоси эшиттиришларини кузатган одам яҳшироқ тушунадилар. Айтадиган гапини айтолмайди ва гапни лағмон қилиб, айлантираверадилар…

Вайсақилик – Суҳбат одобидан бехабар одамлар феълидаги ўта салбий ҳолат. Одатда, ўзи нима ҳақида вайсаётганини ҳам билмайдиган одамлар…

Шаллақилик – Жанжал чиқариш мақсадида бошқалар гапига эътибор бермай, баланд овозда, ҳамманинг тинчини бузиб, уят ва ҳақорат сўзларни ишлатиб, кўпчиликнинг оромини бузиш одатларидан бири…

Шилқимлик – “Ёпишқоқ” сўзининг таркибидан келиб чиқади десак ҳам бўлади…Исталмаган ва ноқулай пайтларда келиб, ўзининг бемаъни таклифлари билан жонингизга тегиб кетиш одати…

Ёдгор Обид

 facebook.com