Кунлар ўтар сархуш ва ғамнок

Кунлар ўтар сархуш ва ғамнок
88 views
25 June 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Тил яраси

Кунлар ўтар сархуш ва ғамнок,
Ўтмаган кун хор бўлган кунинг.
Яра битар, тикилади чок,
Гар тил қопса, ўнгмас шууринг.

Барчасини унутса бўлар,
Заҳмларни битирар туз ҳам.
Сўз тирнаса, бир умр қолар,
Топилмайди бу дардга малҳам.

Тили заҳар ҳар бир одамдан,
Илон яхши, бўлса қотилинг.
Бир панд берган тилнинг заҳмидан,
Йиллар бўйи, қийналар дилинг.

Ўйлаб, сўзланг, сўзласангиз гар,
Ўйсизлик – дард, бермайди омон.
Зарур сўзни топмасанг, магар,
Сукутга уй, сеники, имкон.

* * *

(давоми бор)