Ҳеч бир одам билан пул ҳақида гаплашманг, сизни бунақада ўлдириб юборадилар!

Ҳеч бир одам билан пул ҳақида гаплашманг, сизни бунақада ўлдириб юборадилар!
34 views
28 June 2017 - 9:00

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(24)

Ўн саккизинчи боб

Зинапояга етганда қўриқчи бошини шарт ўгириб орқасига боқди. Сўнгра панжара гардишидан ушлаб, пастга эгилиб қаради. Ҳеч ким йўқлигига ишончи комил бўлгач,тутқунга:

– Тўхтанг! – деди.

Пастга икки қадам босган Баҳром деворга орқа ўгириб тўхтади. Ўнг оёғи зинаюқорисида, чап оёғи эса  бир поғона пастда турарди. Ўнг тиззаси ярим букик турганбечоранинг оёқларининг жони қочиб, кишанланган қўллари қалтираб кетди.Қўриқчининг муддаоси не эканин била олмай, лаҳзаларда минг бир хаёлларга борди.

– Буларнинг ҳеч бирига ишонманг! – деди қўриқчи. – Пулларингиздан умидингизни узинг. Қайтиб ҳеч бир одам билан пул ҳақида гаплашманг, сизни бунақада ўлдириб юборадилар!

Шунда Баҳром елкаларига бошини энгаштириб, қичишаётган юзидаги ярасини кийимига ишқамоқчи бўлган эди, уддалай олмади.

Ортиқ кутишни истамаган қўриқчи:

– Гап шу ерда қолсин, тезроқ юринг! – деди уни қисталаб.

Қуёш тиғида турган машинанинг ичи қайнарди. Бошқалар учун нафас олишмашаққатга айланган бир чоқда, Баҳром ўз ёғига ўзи қовурилиб борарди. Қўрққанга қўша кўринади, деганларидай, у йўл бўйи қўриқчининг сўзларини ўйлаб кетди.Манзилга етгунча ҳам миқ этиб оғиз очмади. Қулоқларида қўриқчинингогоҳлантириши янграрди.

Машина прокуратура ҳовлисида тўхтади. Эшиги очилганда, ташқаридан танни яйратадиган салқин ҳаво бостириб кирди. Мусаффо ҳаводан тўйиб нафас олганда, уичкари ҳаддан зиёд исиб кетганини сезди. Тердан жиққа ҳўл бўлиб, танасига ёпишган кўйлагини кўтариб елпинди. Хорижда ишлаб чиқарилган йўлчи машина, сидирғатемирдан ишлангани боис, сал иссиқдан ёнса, хийла совуқдан музлаб кетарди. Устига-устак тутқунларнинг ёппасига сигарет тутатиши машина ичини ўчоқхонага айлантириб юборганди.

Тутқунларнинг қўлларига кишан солиб, прокуратуранинг иккинчи қаватига олиб чиқдилар. Етти тутқунни бир томонга, Баҳромнинг ўзини бир томонга қўйдилар. Бугун унинг терговчиси элдан бурун етиб келганди. Унинг овозини эшитган Баҳром бўйнини чўзиб, қабулхонага бўйламоқчи бўлди.

Шунда:

– Олдингга қараб тўғри тур! – деган қўриқчининг пўписаси эшитилди.

У бошини хам қиларкан, бир ўзини битта қўриқчи қўриқлаётганини пайқади.

Тутқунлар ўтган кунги тартиб бўйича туман прокурори Баҳром Эрмаматовқабулига бирин-кетин кириб-чиқа бошладилар. Уларнинг кириб-чиқишлари учун бир дақиқа етарли эди. Ҳибсга олишга рухсат бериш жараёни прокурор билан терговчи ўртасида ниҳоясига етарди. Жараёнда на бир адвокат ва на бир ҳуқуқ ҳимоячиси кўринмас, барча расмиятчиликлар хўжакўрсинга амалга ошириларди. Бу ишлар фуқароларни чалғитишдан бошқа нарсага ярамайдиган бир удум эди, холос.

Гаров пули тўлаб ёки гаров пули эвазига бирор нарса қўйиб, судгача очиқда юриш учун ҳам гаров пулига нисбатан бир неча баробар катта пора беришга тўғри келарди. Пора олмаган прокурор ҳеч қачон тутқунни гаров пули эвазига судгача очиқда қолдирмасди. Бу прокурорнинг хатоси ёки очкўзлиги ёинки қонунларни атайлаб бузиши орқасидан содир этилмасди. Бу амалдаги тузумнинг эҳтиёжи, Мустақиллик йилларида такомиллаштирилган мукаммал бир ноинсоний тартиб эди.

Олий Мажлисда тайёрланиб Сенатда қабул этилган қонунлар омма кўзида намойиш учунгина ярарди, холос. Мустақил қонун ҳимоячилари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролар тарафидан эркин назорат этилмаган ҳар қандаймамлакатда бу кабиларнинг рўй бериши оддий бир ҳол эди. Бунинг ажабланадиган жиҳати йўқ. Ҳукумат бошида ўтирган раҳбарлар буни жуда яхши тушунадилар.

Табиий бошқарув асосига қурилган тузум афзалликларини улар жуда яхши билсалар ҳам, қўлларидан келмайдиган ишга уриниб, ҳокимият жиловини олдириб қўйишдан кўрқардилар. Шу учун шармандаларча бўлса ҳам мансаб курсиларида ўтирган ҳолда жон бериш уларга маъқул кўринарди. Миллат танасига битдек ёпишганбу қатлам раҳбарларда на уқув ва на бир сабот бор, аммо демократия ниқоби остидакоммунистча бошқарувни танлаган ва давом эттираётган эди улар. Бу маккорона услуб халқни эзиш ҳисобига вақтинчалик яшаб туришнинг энг қулай ва жирканч услуби бўлиб, жамиятни кундан-кунга ҳаракатсизликка ва танбалликка олиб келса, давлатни зулм билан ушлаб турган мустабидларга ҳар сонияда умр бағишларди.

Деворга қараб ҳайкалдай қотиб турган Баҳром кимнингдир ҳар тарафдан айланиб ўзини томоша қилаётганини илғаб қолди. У хира пашшадай ўз атрофидан айланаётган бу кимсанинг кимлигини билмай ҳайрон эди. Бу кимсадан ҳайиққанқўриқчи карис қассобнинг пичоғини кўрган итдай думини кетига сиққанди. Баҳромунинг ночорлигини сезди ва пишиллаб олаётган ҳар бир нафасини  санай бошлади.Унинг пишиллаган нафаси ўттиз уч марта кириб-чиққач, ўчиб қолди. Бехосдан рўй берган бу ҳолатдан ажабланган Баҳром бошини сал қийшайтириб, кузатаётганкимсанинг янаям ўзига яқинлашган шарпасини сезди. Қўриқчини шамдай қотишга мажбурлаган бу кимсанинг кимлигини билиш жуда қизиқ эди. У кўз қирини ташлаб,ғалчадан келган, паст бўйли, бақалоқ бир нусхани кўрди. Унинг хотиржам нигоҳиўқдек қадалганда Баҳром кўзини олиб қочиш ўрнига унинг кўзларига бир нафас тик боқиб турди. Таниш туюлаётган кимса унинг оёғидан бошигача синчковлик биланразм сола бошлади. Беҳаёларча боқаётган кўзлари бозорга тушган молнинг нархини пастга уришга чоғланган безбет даллолдай беписанд эди. Баҳром ҳам шулаҳзаларда, харидорлар талашаётган молдан фарқли ўлароқ, мамлакатнинг онглифуқароси сингари ўзини эркин ҳис этишга тиришарди. Аслида эса, очликдан болалари ўлиб қолмаслиги учун қўшнисининг битта товуғини ўғирлаган отага олти йил қамоқ жазоси берилган мамлакатда фуқароларнинг бир бурда қотган нон ёнидаэгасиз итча ҳам қадри йўқ эди.

– Орқангга бир нима кириб кетдими? Нима учун тўғри ўтиролмасдан,жилпанглайверасан? – деган қўриқчининг овозини эшитмагунча, у таниш туюлаётганкимсанинг ғойиб бўлганини сезмади.

Нусха осмонга учдими, ерга кирдими, ўз-ўзидан йўқ бўлиб қолди. Унинг ҳар не бўлганда ҳам, прокурорнинг олдидан чиқиб келганига Баҳромнинг ишончи комил эди.У зинапоядан чиққан бўлганида Баҳром оёқ товушлари яқинлашмасдан пайқаган бўларди.

У қўриқчининг дашномига яна бошини хам этиш билан жавоб қайтарди.

Таниш туюлаётган кимсани қаерда кўрганини зўр бериб эслаб, ахири топди.

…Баҳром Ғиёснинг ундови билан Нозима Мунисни туман миллий хавфсизлиги идорасига бошлаб борганди. Уларни Ғиёснинг яқин ҳамкори, Шерзод деган узун бўйли, тобутдаги ўлик сингари совуқ ва қарашлари ҳиссиз бир ходим кутиб олганди. Ўшанда бу кимса эшикдан мўралаб, Шерзодни олдига чақирганди. Шерзод қайтиб чиқиб, у кимсанинг бошлиқ эканлигини айтиб, Ғиёснинг ўзлари тўғрисидаги маълумотларни аллақачонлар унга етказганини сўзига илова қилганди. Жабрланувчи қолиб, Баҳром чиқиб кетганди ўшанда…

 У миясининг ёзиб сақлаш қобилиятидан кўра, кўзидаги сақлаб қолиш хотирасига кўпроқ таянарди. Эшитганларини эслаб турмаса ёки ёзиб қўймаса, вақт ўтиши билануларни асл ҳолича тиклаши қийин кечарди. Кўзига тушган қиёфаларни эса ўн йилларўтиб ҳам хотирасида қайта тиклай оларди. Ҳозир ҳам, кўзлари хотирасига таяниб,шуури кенгликларидан керакли маълумотларни излади. Мияси яширган қоронғибурчакдан излаганини топди ҳам. Ғалати кимса туман миллий хавфсизлиги бошлиғибўлиб, исми-шарифи аён эмасди. Хотираси алдамаса, уни Ғиёс хоразмлик деганди. Балким бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин. Инсоннинг қаердан экани унчалик аҳамиятли эмас, ким экани муҳим, алабатта…

Ҳеч қанча ўтмасдан, зинапоялардан иккинчи қаватга кўтарилаётган қадамтовушлари эшитилди.  Баҳром бошини буриб, миллий хавфсизлик ходими Шерзод билан Ғиёсни кўрди. Шерзод илоннинг қарашига ўхшаш совуқ назарини соя каби Баҳромга бир югуртириб, қабулхонага кириб кетди. Орқасидан келаётган Ғиёс ҳам,юриш суръатини сусайтирмасдан, Баҳромга билинар-билинмас бош ирғаб ўтди.

– Ичингда шайтонинг борми, ифлос? – деган қўриқчининг сўзлари қулоқларига кириши билан Баҳромнинг кетига кетма-кет тушган икки тепки унинг кўзларини мошдек очиб қўйди.

Йиқилиб тушмаслик учун у ўзини зўрға ўнглаб, тишларини қисди. Озурда қовурғалари зирқираганда, чинқириб юборишига бир баҳя қолди. Буларнинг ҳар биттаси билан тенг бўламан деган кимса калтакнинг зарбидан ўлиб кетарди. Шунинг учун ҳам у индамасдан, дамини ичига ютишни маъқул деб билди. Оғриқ ўтиб кетганда, у ичида Мусурмонни бўралатиб сўкиб, аламидан чиқди. Қўриқчи ҳалиям бир нималар дея минғирлаб уни ёзғираётганди. Баҳром нима ёмон иш қилганини тушунмасдан, қўлидаги кишанга урилган “чехия” деган ёзувни ўқиркан, “бариси эшак мия, одам бўлмайди булар”,  деб ўйлади.

Ғиёс Шерзодни етаклаб келганини кўргандан сўнг, у адвокатнинг сўзлари чинлигига ишона бошлаганди. Қамалишни истаётган кўнглида озодлик шабадалари эсиб, кўзлари олдидан болалари ўтганини сезмай қолди. Қайта уйғонган умид учқунлари уни саробдай авраб, кўзларини кўринмас дурра билан боғлаб қўйганди. Тутқунликдаги ҳар дақиқа – сеҳргар ҳиндунинг икки бошли илони каби товланиб, сонияларда минг турли эврилишини у ҳали тушунмасди.

Одам тўрт девор ичига тушганда, фикрлари нақадар жиддий бўлмасин, феъли айниб, қарашлари баҳорнинг беқарор шамолларидай ҳар томонга қараб эсиб туради.У чиқишга тешик қидиргандан кўра,  нажот қидириши зарур эди. Мустақиллик бахш этолмаган нажотни қамоқхоналардан топса бўларди. Дўппи тор келганда, муҳим нуқтага чекиниш ғалаба олиб келишини ҳамма ҳам билавермасди. Кимса, ҳар қанча доно бўлганда ҳам, ўзи  мансуб миллат нуқтаи назаридан, камдан-кам ҳолларда ташқарига чиқарди.

 Давоми бор