Ҳар сафар биз қайта ундик

Ҳар сафар биз қайта ундик
116 views
29 June 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Достон, яна… 

Бўйнимизга тош осдилар,
Сўнг бошимиздан босдилар,
Ҳар сафар биз қайта ундик,
Кулиб боқди даврон яна.

Тоққа чиқдик, бўри бўлдик,
Яйловларнинг зўри бўлдик,
Биз Аллоҳнинг қамчисимиз,
Ҳур туғилди ўғлон яна.

Туғромизда Ашинамиз,
Бизлар Ғазна, Варахшамиз,
Кўҳна Урганч, Афшонамиз,
Афросиёб, Турон яна.

Ислом туғи қўлимизда,
Боғлар қурдик, йўлимизда,
Томларимиз юлдуз ўпди,
Унди ҳунар, иймон яна.

Босди фалокат лашкари,
Қул бўлди, пари-пайкари,
Қонли дарёлардан кечдик,
Бузилди Турикистон яна.

Ғаним берди, Мустақиллик,
Лек қайтмади, оғзибирлик,
Ўлкамиздан қут, файз кетди,
Томошалар, достон яна.

* * *

(давоми бор)