Маддоҳ

Маддоҳ
25 views
29 June 2017 - 11:00

Садри Зиёда ўқиганман. Салжуқий ҳукмдорлардан бири Султон Санжарнинг саройида Муизий деган маддоҳ шоир бўларди. У ҳукмдорнинг ўтириб туришию еган овқатигача мадҳ қилиб юрарди.

Бир куни Султон Санжар овга чиқаётиб амиру амалдорлар ва яна Муизийни ҳам қўшиб олади.

Шикор пайти Султон камондан бир кийикни отаман деб адашиб Муизийни отиб қўяди. Уни овдан сўнг кўтар-кўтар қилиб саройга олиб келишади.

Ўқ ўз ишини кўрсатиб Муизий ўлим тўшагида ётади ва кўп бор султонни табиблардан чақиртиради.

Султон Санжар парво қилмай юриб, охири ўладиган бўлса бир бор ёнига кирганим бўлсин дейди.

Султон маддоҳнинг ёнига келиши билан Муизий у отган ўқни мадҳ этиб жони узилади.

Унинг сўнги шеъри тахминан шундай эди:

“Сизнинг отган ўқингиз шундай чиройли учдики, азбаройи учаётган ўққа махлиё бўлдим, ўқингиз уни севганимни билган шекилли, менинг кўксимдан жой олди”.

Калима келтириб жон беришни ўрнига шундай деб жон беради.

Маддоҳликни ундан ўтказадиган киши кам топилса керак.

Яшасин аҳмоқлик!

Шукур Жаббор

facebook.com