Ўзбек деган бир миллатни дунё кўзи олдида қулга айлантирдиларинг!

Ўзбек деган бир миллатни дунё кўзи олдида қулга айлантирдиларинг!
71 views
10 July 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(28)

Кўнгил айнаши анча тиниб, кўзларига ёруғлик ина бошлаган Баҳром чол билан битта кишанга кишанланганини пайқади. Чол, тамшаниб, ҳаво капаларди. Бўлавермагач, кўзларини “чирт” юмиб, бошини Баҳромнинг пинжига тиқди. Оппоқ соқоли кўксига тушган чолнинг ёш боладай суйкалишидан хижолат тортган Баҳромунинг бошини билаги билан нари сурмоқчи бўлди. У эса баттар ёпишди…

– Ўлиб қоламан! Чидолмайман, чидолмайман! – деди оғзидан пиво кўпигига ўхшаш қон сизганда.

Баҳром амаллаб унинг камзули барини тортиб, оғзини артди. Унинг оппоқ соқолига қизил доғлар қўнди. Ҳар ўқчиганда кўзлари хонасидан чиқай дерди.

– Сиз ҳам масжидданмисиз? – деди чол илкисдан инграб.

Баҳромнинг пинжига унинг иссиқ нафаси уфурди.

– Ҳа, масжидданман! – деди Баҳром унинг нима учун сўраётганини билиш учун.

У шу битта иборада дардлар калити борилигини дарров англаганди.

– Сизни ҳам шунга олиб келишдими?

– Ҳа, шунақа шекилли!

Чол, ўзининг иқрорига кўра, миршабларнинг диндорлар ичидаги хуфияси эди. Умасжидда узоқ йиллар фаолият юргизган. Ихлоси зўр, ҳалол кимса сифатида жамоаҳурматини қозонган. Воқеаларни оқизмай-томизмай етказиб тургани учун миршаблар олдида ҳам ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган. Хизматлари эвазига иқтисодий далда олган. Қариб, ишлашга қурби етмайдиган бўлганда, унга муносабат ўзгарган. У яхши ишламагач, маълумотлар биринчи бўлиб миршабхонага тушмасдан, миллий хавфсизликка етиб борадиган бўлган. Бундан жаҳли чиққан бошқарма бошлиғи тезкор вакилга унинг ақлини киритиб қўйишни буюрган.

Бундан ташқари, чолнинг тили қисиқ жойи борга ўхшарди. Чунки у “Ўша пайтда қамалиб чиқсам, бошимга бу кўргуликлар тушмасди”, дея нимагадир шама қилди.

Гапириб юрагини бўшатган чол, оғзидан оқаётган қон аралаш сўлагини камзули бари билан бу сафар ўзи артди.

Даҳлиздан бўкирган овоз эштилди. Эшик зарб билан очилиб, ўн чоғли миршаббир маҳбусни судраклаб хонага олиб кирди. Қўл ва оёқлари кишанланган маҳбусарслондек қутуриб, миршабларга куч бермасди. Уни шолтўқмоқлар билан уриб,курсига ўтирғиздилар.

– Ўзбек деган бир миллатни дунё кўзи олдида қулга айлантирдиларинг! – дердиу. – Шармандаю шармисор этдиларинг. Бирортангда ор-номус, ҳамият деган нарсақолмаган. Пулга хотинларингиз билан қизларингизни ҳам сотасизлар. Давлатчиликдан йироқ, сиёсат ва иқтисод нималигини тушунмаган нодонлар.Эркакларни тиғсиз пичтинглар, ўзбек аёлларини ёппасига фоҳишаликка мажбурладинглар. Мард бўлсангиз, қўлимни ечинглар. Баринг билан бир йўла муштлашаман. Қўрқоқлар, ифлослар… Ҳаромдан бола боқиб, уй-рўзғор тебратганданкўра ўлганларинг афзал эмасми?!

Шунда бир миршаб шолтўқмоқ билан маҳбуснинг бошига тушириб қолди. Унинг оғзидан шариллаб қон отилди. У тупурганди, тишлари полга тўкилди.

Кимдир маҳбусни урган миршабга:

– Ҳурматли бошлиқ, қон чиқадиган жойига урманг, илтимос! – деди

– Бу жинни бўлса, мен ундан ўтган жинниман! – деди у. – Ҳақоратлариниэшитмаяпсизларми?

– Эшитиб турипмиз! – деди у. – Бирор жойи кўкармасин. Юқоридан шунақабуйруқ бўлган. Бўлмаса, бу ифлосни пора-пора этиб, йиртиб ташласак, биздан кетарди.

– Мен шу ерларда ўлсам, бахтинг! – деди ўзини урган миршабга тикланиб маҳбус. – Чиқсам, аввал, ўғилларинг билан қизларингни …ман, кетидан, пагонингни тишлатиб қўйиб, ўзинг билан хотинингни …ман-да, кейин, бутун оилангдагиларни уй-жойинг билан қўшиб, ёқиб юбораман!

У бу сўзларни фавқулодда бир важоҳат билан айтди. Маҳбус тасвирлаб берган ҳодиса худди шу топда, ўзларининг кўз ўнгида рўй бераётгандай, миршаблар бирмуддат ваҳимадан қотиб қолдилар. Уни урган миршабнинг тили калимага келмай қолди. Бошқаларининг ҳам попуклари пасайиб, довдирай бошладилар.

– Шуҳрат, беҳудага ўзингни қийнаб нима қиласан? – деди миршабларнинг унвони юқориси. – Қўйилган айбларни тан олиб, қоғозга қўл қўйиб бер, олам гулистон. Бу айблов билан қамашмайди. Катта кетса, Қозоғистонингга бадарға қилиб юборишади. Беш йил бу ёққа киролмайсан, шу ҳам муаммоми?

Охиригача тинглаган Шуҳрат унинг кўзларига бир нафас тик боқиб туриб:

– Ҳақиқат борлигига ишонасанми? – деди.

– Албатта, ишонаман! – деди у.

– Ҳалол меҳнат қилиб, ҳалол еб-ичиб, ҳалол рўзғор тебратишни истайсанми?

– Мен шундай ҳам, ҳалол меҳнат қилиб, ҳалол еб-ичиб, ҳалол рўзғор тебратаётган одамман!

– Гапларинг чин бўлса, нима учун этмаган айбимга иқрор қилишга тиришасан?Бу ишларга алоқам йўқлигини яхши билиб турипсан-ку!

– Айбловларни мен ўйлаб топмаганман-ку! – деди у. – Барчасини бир қориндан талашиб тушган аканг ёзиб берган. Бегона бўлганда ҳам, бошқа гап эди. Аканг туҳматга бориб, виждонини еб қўймагандир.

– Сенлар билан пайғамбар ҳамтовоқ бўлса, у ҳам иғвогарга айланган бўларди. Акам ким бўлипти? У ҳам билиб-билмасдан тузоқларингга илинганлардан бири. Сизлар миллатни, динни тан олмагандан кейин, имон ва эътиқод ҳақида гапириб нима қиласизлар?

Бошлиқ яхшилик билан иш битмаслигини англагач, чеккада турган иккита миршабга сирли қаради. Улар ён томонларида турган сумка оғзини очиб, ичидан бирқути чиқардилар. Қолганлар кутилмаган ҳамла билан маҳбуснинг устига ёприлиб, бутун гавдасини арқон билан ўраб боғладилар. У миршабларни болохонадор қилиб сўкишни бошлаганда, қон оқиб турган оғзига бир парча латтани тиқиб, овозини ўчирдилар. Икки миршаб қутидан чиққан симларнинг қисқичларини маҳбуснингкўкраклари учига илиб, буйруқ кута бошладилар. Вақт борида ақлингни йиғ,дегандай, бошлиқ маҳбусга термулди. Кўзларидаги ғазаб учқунларини кўргач, қўл силкиб, “бошланг” деган ишорани берди.

Бири қутига ўрнатилган дастакни тикув машинаси каби айлантира бошлади.Оғзига латта тиқилган маҳбуснинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди, туси кўк-қорарангга кириб, қалтирашга тушди. У кучанганда вужудига ўралган арқонни гўёузмоқчидек мушаклари бўртиб чиқди. Миршаблар қўрққанларидан ортга тисарилдилар.

Чол ҳайратдан бармоқ тишлаб, қум тўкилган супада тупроқ ўйнаётган боладай,оёқларини чўзиб олганди. Кўз ёшлари қуриган Баҳром эса ич-ичидан йиғларди. Чолтағин кўзларини “чирт” юмиб, унинг пинжига бошини тиқди. Тош қотган Баҳромқўллари чолнинг бошини силай бошлаганини сезмади.

Шол бўлиб бўшашган маҳбус ўзини ташлаб юборди. Шунда мурватни бураётган миршаб ҳам ишни тўхтатди. Бошқаси унинг оғзидаги латтасини тортиб, юзига муздай сув урди. У ўзига келиб, атрофга мадорсиз назар солди.

– Содир этган жиноятингга иқрормисан? – деди бошлиқ.

Унинг кўзлари сузилиб, лаблари шивирлади:

– Тириклайин терингни шилиб, сени қиймалагичдан ўтқазаман-да, этингни итларга едираман…

Даҳшатдан ҳайкалдай қотиб қолган Баҳром устида келиб тўхтаган сояни сезмаганди. Елкасига кимдир туртганда, бошини тиклаб, тепасида турган Фарҳодни кўрди.

– Фирибгар, исми-шарифинг ким эди? – сўради у.

– Қурбонов Баҳром!

– Бу ерда нима қиляпсан?

– Олиб келишди, ўтирипман!

Фарҳод қозоқбашара ходимни чеккага тортиб, унга бир нималар дея пичирлади.Баҳромнинг қулоқларига Жалолнинг номи чала-чулпа чалингач, қозоқбашара ходимнинг Болдирбой Усербаевни йўқлаганини аниқ эшитди. У барча кўргуликлар замирини лаҳзалар ичида англаб, устига осмон ағдарилди. Тушкунлик кўланкаси булутдек босиб, руҳий оламини вайрон этди. Қозоқбашара ходимни кўндира олмагач,Фарҳод бориб бошлиқнинг қулоғига пичирлади. У орқасига айланиб, Баҳромга боқаркан, шерикларига:

– Бир оз дам оламиз! – деди.

Оғзидан қон сизаётган маҳбус ҳали ўзига келмаганди. Фавқулодда ҳолатлардаишга киришадиган тўрт-беш миршаб у хусусида суҳбатлашиб қолди. Уларнинггурунгидан Баҳром ўз саволларига жавоб изларди.

Чиқиб кетган Фарҳод бирпас ўтиб, хонага Жаҳонгирни бошлаб кириб келди. Ўзаро суҳбатлашаётган миршаблар уни кўриб, ўзларини йиғиштириб олдилар. Жаҳонгир Баҳромни олиб чиққан ходимга:

– Ҳозироқ фирибгарни камерага олиб бориб ташла! – дедию, атрофига бир кўз югуртириб, қайтиб хонадан чиқиб кетди.

Фарҳод қозоқбашара ходимга, ажаб қилдимми, дегандай назар ташлаб, унинг орқасидан эргашди.

Баҳром камерага кириши билан Ардашер билан Икром уни қарши олди.

– Худобезорилар роса қийнадиларми? Падарларига минг лаънат! – деди тишини-тишига қўйиб чарчаган Ардашер.

– Оға, ҳич жойигиз оғривотирғани йўқми? – сўради Икром.

Камерада Ардашер билан Икромдан бўлак ҳеч ким қолмаганди.

– Мени ҳеч ким урмади. Аммо калтаклаганларида, бу қадар қийналмаган бўлардим! – деди Баҳром.

У қайноқ чой ичиб, бироз ўзига келганда, содир бўлган воқеани ҳикоя қилиб берди. Шуҳратни ўн йилдан буён танишини айтган Ардашер у ҳақда билганларини сўйлади.

Маҳбуслар мизғиш учун оёқ чўзганларида, соат тонги тўртдан ўтганди. АввалИкром, сўнгра Ардашер пишиллаб ухлаб қолди. Кўрган-кечирганларини унута олмаётган Баҳромнинг ҳуши жойидамасди. Кўп нарсанинг тагига етгани боис, бир тарафдан кўнгли таскин топган бўлса, иккинчи тарафдан, кўп нарсанитушунолмаётганлиги уни изтиробга солаётганди. Жалолнинг таъсири туфайли қийноқлардан қутулди. Бу ҳеч қачон ҳурмат кўзи билан боқмаган инсонига нисбатан эҳтиром туйғусини уйғотди. Ўла-ўлгунича ундан миннатдор бўлса арзирди. Униқийнаётган яна бир нарса Болдирбойнинг ўзини орқасидан овлаётгани эди. Унинг ёнида Ғиёснинг борлиги, куракка санчилган ханжардек, унинг юрагини сиқарди.

Баҳром бир йил олдин қамалган жиноий шериги – Нозима Мунис билан уТоштурмадалигида хат орқали хабарлашиб турарди. У хатида бир қозоқ терговчинингБаҳром билан қаттиқ қизиққанини ёзганди. Ўйлаб қараса, Болдирбой унга бошдан тиш қайраган. Маълум бўлишича, Ғиёснинг андишанинг отини қўрқоқ қўйишида ҳам унинг яхшигина хизмати бор. У яна, Болдирбой таъкидлагандек, қозоқ миршаблардан тузилган гуруҳ борлигини ўз кўзлари билан кўрди. Демак, унинг Қозоғистондаги яширин фирмаларнинг хавфсизлик ташкилотлари билан норасмий алоқалари борлиги хусусидаги сўзларида ҳам жон бор эди. Унинг сўзларига кўра, 159-модда билан айбланган маҳкумларни хавфсизлик ташкилотлари ўша фирмаларга сотарди. Қозоғистон чўлидаги одамларни аёвсиз ишлатадиган ўша нуқтадан энг яқин овулгача уч юз чақирим келарди. У ёққа тушган кимсанинг исми ўзгартирилар, вақт ўтиши билан у ўзининг кимлигини унутиб юборарди. Ниқобланган ўша мудҳиш нуқтани фазодан кузатишнинг ҳам иложи йўқ дейишарди. Қочган маҳкумларни йиртқичлар еб битирарди.

Шуҳратнинг сувратини у кўз олдига келтирар экан, унинг қўрқмас ва жасурлигиниэслаб, ўзининг ожиз ва нотовонлигини тасаввур этди.

Ардашернинг айтишича, Шуҳрат чимкентлик бўлиб, чегаранинг ҳар икки томонида анчайин таниқли эди. У ўзбек бўлса ҳам, қозоқлар билан ўсгани учун руҳи озод, қомати дуркун, ерга урса, осмонга сапчийдиган эски ўзбекларга ўхшарди.

Туркистон бир бутун бўлса ҳам,  Русия тарафидан парчаланиб, йиллар давомида минтақа халқлари руҳияти ҳар хил мезонларда шакллантирилди. Совет ҳокимияти, ҳар бир республикага алоҳида нуқтаи назардан муносабатда сиёсат юргизгани боис, илдизлари битта халқлар тафовутларга учрадилар.

Доимий босим, қаттиқ назорат ва сурункали қатағонлар остида, оғир меҳнатга жалб этилган марказий туркистонликлар – эгилувчан, бошлиқлар кўнглига қарабқадам ташлайдиган, шароитдан келиб чиқиб иш кўрадиган, миллий ҳиссиётларни юзага чиқаришдан ҳайиқадиган тоифага айланиб қолдилар.

Чақилмаган, нисбатан эркин шимолликлар – аждодлар руҳиятини шуурларида озроқ сақлаб қолишга эришган бўлсалар-да, яхши удумларнинг кўпидан мосуво бўлдилар. Шу сабаб, Турон кенгликларида сочилиб кетган ўзбеклар руҳиятибошқаларникига солиштирилса, унисиники бунисиникига яқин йўламайди.

Шуҳратни кўрган Баҳром ҳам, уни ойдан тушган ўзбеклардан бўлса керак, деб ўйлади. У соф ўзбек тилида фикрларини ифода этса ҳам, сўзларидан ялтоқланиш оҳанги сезилмасди. Ҳақ-ҳуқуқини қатъий талаб қилиши, ҳамияти зўрлиги, ёвқурлиги ва хатарни писанд этмаслиги марказий туркистонликларникига сира ўхшамасди.

Унинг содир этган жинояти иккинчи даражали бўлиб, миршабларга ёқмаган нарса унинг қайсарлиги, ўз қадри учун талашаётгани эди. У бошқа бир миллатга мансуб бўлиб, қонунлар олдига юқоридаги талабларни қўйганда, миршабларнинг жаҳллари чиқмасди. Қонли тузум гумашталари, ўзбек қай бир мамлакат фуқароси бўлмасин,қай тоифага мансуб бўлмасин, уни ўз шахсий молхоналаридаги сигирларнинг тагини тозалаб юрадиган ҳаммол деб биладилар.

Қизиғи шундаки, Шуҳратни қийноқларга солиб, бўйнига жиноят илмоқчи бўлганларнинг барчалари қозоқ эди. Уларда қозоқ деган ёрлиқлари бўлгани билан сифатлари ўзбекларникидан қилча фарқланмасди.

Баҳром Оташқул шайтон Султонмуродга таърифлаб берган шаҳар бошқармаси“қийноқхона”сининг биттасини кеча кўрган бўлса, иккинчисини бугун кўришга муваффақ бўлди. Оташқул шайтоннинг иқрорига кўра, иккинчи “қийноқхона”да қозоқлар иш олиб борарди. Пойтахт атрофини Қозоғистон чегаралари ўраб олгани учун, шароит шуни тақазо этарди.  Гуруҳ ташкил этилишида президентнинг шахсан ўзи жонбозлик кўрсатган бўлса, ажаб эмас.

Мақсад қўшни мамлакатдаги ўзбек миллатига мансуб кишилар ичидан чиққан кучли шахсларнинг бошларини мажақлаш ва уларнинг “Озодлик” ҳақида қўшиқ куйлаб, миллатдошларини уйғотиб юбормасликлари учун сиёсий баррикадада туришэди.

Ғиёснинг сўзига қараганда, қозоқ гуруҳи бошида қозоқ миллатига мансуб Тўсинхон турарди. У мустақиллик ва озодлик учун кўчаларга чиққан кимсаларгақарши жараёнларда коммунистлар томонида туриб курашганди. Шу боис, президент назарига тушиб, ишончли кимсалар сирасига кирганди. 1989 – 90 йилларда шаҳарички ишлар бошқармаси ўринбосари бўлиб ишлаган Тўсинхон ҳалигача мансаб пиллапояларидан юқорилаб келаётганди. Болдирбой ҳам ўз миллатдошлари кабиунинг ҳимояси остида эди. Ҳатто унинг ёши нафақага чиқишни тақазо қилса ҳам, у ҳамон раҳбарлик лавозимида эди.

Ғиёс, “Тўсинхон нафақага чиқмаса, Болдирбойни ҳеч ким нафақага чиқара олмайди”, деярди. Тўсинхон қайсидир мактабнинг бир қисмига ҳашаматли уй қурганди. Ота-оналар устидан арз қилиб, президентга ёзгандилар. Президент сал ўтиб, хавфсизлик ташкилотлари қўли билан аризачиларнинг ўзларини жазолади. Буни кўпчилик эсларди. Орадан бир оз вақт ўтиб, мактаб ҳовлисининг яна бир қисмига “Паризод” гуруҳи хонандаси Рашид уй қуриб олди. Оғзи куйган ота-оналар бу сафар дамларини ичларига ютдилар. Ғиёсдан бу гапларни эшитган Баҳром, “Бир кун келади. Тўсинхоннинг ҳам, “Паризод”нинг ҳам уйини халқ бузиб, мактабни эски ҳолига келтиради”, деганда, Ғиёс, “Энди ҳеч қачон бундай воқеа содир бўлмайди”,деб жавоб қайтарганди.

Баҳром, “Мамлакат истиқлоли ҳам, истиқболи ҳам мактаб партасидан бошланади. Йўқса, қароқчилар тўдасидан мактабини ҳимоя қилолмаган миллат ҳеч қачонда озодликка эриша олмайди. Адолатли қонунларга асосланган, кучли фуқаровий жамият қура олмайди”, деб Ғиёснинг кўзини очиб қўймоқчи бўлди. Ғиёс,“Бу гапингизга қўшиламан”, дея ўшанда мавзуга нуқта қўйган эди.

давоми бор