Ислом Холбой
Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти
Кимда бор?
Кимда бор, Фитратнинг фикрати бугун?
Кимда бор, Чўлпоннинг ўтли нафаси?
Адолат олдида шоирлар забун,
Адиблар ижоди – тузум қафаси.
Шўролар лофчиси Ғофур Ғулом ҳам,
Дурустроқ сўз айтган бугундан кўра.
Ниқобин ечмаган Абдулла Қаҳҳор,
Бўлолган ҳар ҳолда пайтида тўра.
Мустақиллик даври ижодкорлари –
Маддоҳлик қилишга ярамас ҳатто.
Ялтоқланишлардан ўтолмас нари,
Минбардан айтолмас, фикрин бехато.
Лутфийни замона тушида кўрар,
Навоий ҳақида сўз айтмоқ, уят.
Авлоний, Беҳбудий отилмаганда,
Бунчалар паст тушмас эди бу миллат.
* * *
(давоми бор)