“Ҳақни айта олмасанг, ботилга қарсак чалма”

“Ҳақни айта олмасанг, ботилга қарсак чалма”
22 views
19 July 2017 - 10:29

“Ўзбекистонда ҳижобга ҳеч қандай таъқиқ йўқ”

Бир аҳли илм уялмай, оғзини тўлдириб шу гапларни айтган эди. Кеча “BBC” да чиққан хабарни ҳамма кўрди. “BBC” суҳбатлашган мулозимларни масхарабозлик қилиб, гапни айлантирганини ҳамма эшитди. Ҳамма кўрган, билган, эшитган нарсани инкор қилиш учун одам кўр бўлиш керак. Кўр одам эса мутлақ гапирмайди. Кўр одамга «сутни ранги оқ», десангиз сиз билан тортишмайди. Очиқ кўрлар бундан мустасно.

Осмонни булут қоплаганини кўриб “осмонни ранги қора бўлди” десангиз, осмонга қарамай “осмонни ранги мовий, истиснолар мавжуд вазиятни белгиламайди”, дейди.

Аввал осмонга қара. Осмонни қора булутлар қоплаган. Йўқ, қарамайди. Инкор қилади. У кўр осмонни шундай тасаввур қилган. Ҳақиқатни кўриб қолса тасаввурлари ўзгариб кетишидан қўрқади.

Ҳей, муридлар, кўзингизни очинг. Домлаларингиз каззоб! Алдаяпти. Алдагани кўп ўтмай маълум бўляпти. Мен, у, анавилар эмас ўзини ўзи каззоблигини очяпти. Ўзини ўзи шарманда қиляпти.

Барака топгурлар, кимга қарши чиқяпсиз? Кимни буйруқларини муҳокама қиляпсиз? Динни Аллоҳ нозил қилган. Раҳбарингизни бир оғиз гапи йўлида ўлишга тайёрсиз. Унинг сўзларини муҳокама қилмайсиз, бажарасиз. “Нотўғридир”, деб ўйлаб ҳам кўрмайсиз. Аллоҳни буйруғини бемалол муҳокама қиласиз. Ўзгартиришга уринасиз. Ўзингизни ўзгартиринг, Аллоҳ сизни (дин душмани қилиб) ўзгартириб юбормасидан аввал.

Дин «додангиздан» қолган мерос эмас. “Ҳақни айта олмасанг, ботилга қарсак чалма.”

Sayyid Islom

facebook.com