Бу ерлардан кўнглингни, уз…

Бу ерлардан кўнглингни, уз…
73 views
20 July 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Майлига

Мен – Мажнунга,
Сен ўхшайсан Лайлига.
Бизни тоғлар чорламоқда,
Кетдик, лола сайлига.

Бу ишларда фароғат йўқ,
Қон йиғлайди, Муҳаббат.
Орқамиздан, тошлар отсин,
Қабоҳатлар, майлига.

Тубанлардан юксакларда,
Тин олайлик бир кеча.
Сўнгра, бизни ўлдирсинлар,
Итлар есин, майлига.

Бу ерлардан кўнглингни, уз,
Бизни висол кутмоқда.
Кетдик, ишқнинг кўкларига,
Бўсаларнинг сайлига.

Бу туганмас ташвишларни,
Унут, жоним бир кеча.
Кўз юмайлик аросатдан,
Дунё қўпсин, майлига.

Бизни тоғлар чорламоқда,
Кетдик, лола сайлига…

* * *

(давоми бор)